Исроилнинг Қатар пойтахтига берган зарбаси муносабати билан 14–15 сентябрь кунлари Доҳада араб ва ислом мамлакатларининг фавқулодда саммити бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Қатар ахборот агентлиги – QNA хабар бермоқда.
«Агентлик манбаларининг маълум қилишича, якшанба ва душанба кунлари Дохада Исроил ҳужумини муҳокама қилиш учун араб ва ислом мамлакатларининг фавқулодда саммити бўлиб ўтади», – дейилади Агентлик хабарида.