Англиянинг Ливерпул шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етди.
Акмалжон Исроиловнинг «олтин»и жамоамиз медаллари сонини 10 тага етказганидан сўнг Ўзбекистон умумжамоавий ҳисобда биринчи ўринга кўтарилди.
Аммо сўнгги — энг оғир вазнлилар финали доирасидаги Жаҳонгир Зокиров ва қозоғистонлик Ойбек Оралбай жанги умумжамовий медаллар жамғармасида ғолиб мамлакатни аниқлаб берди.
Жаҳонгир Зокиров 1 ва 2-раундларда устунликни қўлга киритди, аммо сўнгги раундда фаолроқ жанг қилган Ойбек Оралбайни ҳакамлар ғолиб деб эълон қилишди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Англиядаги жаҳон чемпионатини 6 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза — жами 11 медал билан якунлаб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади.
