• Вс. Мар 8th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда 11 та медалга эга чиқди – Gazeta


Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 4−14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида ўтказилган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини 11 та медаль билан якунланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Бокс федерацияси.

Дунёнинг 68 мамлакатидан 540 нафар боксчи иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Олтин медаль

  • -60 кг: Абдумалик Халоков;

бокс, жаҳон чемпионати, ўзбекистон терма жамоаси

Абдумалик Халоков финалда бразилиялик Луиз Оливеирани 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

  • -65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев;

бокс, жаҳон чемпионати, ўзбекистон терма жамоаси

Боксчи бразилиялик Юри Реисни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақада тенгсиз бўлди.

  • -75 кг: Фазлиддин Эркинбоев;

бокс, жаҳон чемпионати, ўзбекистон терма жамоаси

Эркинбоев болгариялик Киван Рамини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

  • -80 кг: Жавоҳир Умматалиев;

бокс, жаҳон чемпионати, ўзбекистон терма жамоаси

Жавоҳир Умматалиев финалда франциялик Ёжерлен Сезарни 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

  • -85 кг: Акмалжон Исроилов;

бокс, жаҳон чемпионати, ўзбекистон терма жамоаси

Спортчи мезбон Теагн Стоттни 5:0 ҳисобида мағлуб қилди.

  • -92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев.

бокс, жаҳон чемпионати, ўзбекистон терма жамоаси

Хабибуллаев финалда бразилиялик Исаиас Рибеирони 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Кумуш медаль

-65 кг вазн тоифасидаги Навбаҳор Ҳамидова мусобақани иккинчи ўринда якунлади. Боксчи финалда қозоғистонлик Аида Абикеевага 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Навбаҳор Ҳамидова.Навбаҳор Ҳамидова.

+92 кг вазн тоифасидаги Жаҳонгир Зокиров финалда қозоғистонлик Ойбек Оралбайга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

бокс, жаҳон чемпионати, ўзбекистон терма жамоаси

Бронза медаль

Сабина Бобоқулова -48 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда қозоғистонлик Назым Кызайбайга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва Жаҳон чемпионатини учинчи ўринда якунлади. Феруза Казаковага -51 кг вазнда туркиялик Олимпиада ўйинлари совриндори Бусе Наз Чакыроглуга қарши баҳсда бироз омад етишмади. -70 кг вазн тоифасида ўзининг ярим финал баҳсини ўтказган Азиза Зокирова жангда аустралиялик Лекеиша Перголитига 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўзбекистон эркаклар ва аёллар жамоалари Ливерпулдаги турнирга жами 18 нафар боксчи билан борганди. Якунда шундан 11 спортчи совриндор бўлди, 7 нафари эса медалсиз қолди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *