• Вс. Июл 19th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғолиб бўлди – Gazeta


Дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 11−14 сентябрь кунлари Жакартада (Индонезия) ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб чиқди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.

Ўзбекистонлик дзюдочилар 14 та медаль — 8 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаш имконини берди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Жанубий Корея ва Ҳиндистон эгаллади.

Унда 20 давлатдан келган спортчилар 14 вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб борди. Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 18 дзюдочи иштирок этди.

Терма жамоага илк олтинни Самариддин Қўчқоров келтирди. 60 килограммгача бўлган вазнда у Қозоғистон вакили Қайрат Женгиссулини енгиб, соф иппон билан ғалаба қозонди.

Иккинчи олтин медални эса Сўғдиёна Рафкатова қўлга киритди. 52 килограммгача бўлган вазн тоифасида у финал жангида Хитой Тайпейи дзюдочиси Шен И-Си устидан ғалаба қозонди, жанг 2 дақиқа 12 сонияда якунланди.

Учинчи олтин медални 66 кг вазн тоифасида Дилшодбек Ҳамроев қўлга киритди. Финалда у жанубий кореялик Ли Жун Хённи мағлуб этди, жанг «юко» билан ҳал қилинди.

дзюдо, осиё чемпионати

Мусобақанинг иккинчи кунида -81 кг вазн тоифасидаги Самандар Муҳибиддинов ҳал қилувчи жангда қозоғистонлик Сапаргали Салхандан устун келди.

-90 кг вазн тоифасидаги Алишер Саманов финал баҳсида қозоғистонлик Егор Раковни иппон билан ютди.

-100 кг вазн тоифасидаги Муҳаммадали Зоиров финалда эронлик Моҳаммадмаҳди Анварини ишончли тарзда мағлуб этди.

Оғир вазн тоифасидаги Фазлиддин Рафиқов ( +100 кг) жанубий кореялик спортчи Ким Мин Жун устидан иппон билан ғалаба қозонди.

Яқинда Болгарияда бўлиб ўтган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган Умида Ниғматова бу гал ёшлар орасида ўз савиясини яна бир бор исботлади. У +78 кг вазн тоифасидаги финалда Хитой Тайпейи вакили Су Пин-Цзюнни иппон билан мағлуб этди.

дзюдо, осиё чемпионати

Кумуш медаллар:

  • -73 кг: Бунёд Сафаров;
  • -57 кг: Райхона Маматова;
  • -63 кг: Нигина Сапарбоева.

Бронза:

  • -73 кг: Мухриддин Маъруфов;
  • -48 кг: Севинч Муродова;
  • -57 кг: Моҳинур Аллаберганова.

дзюдо, осиё чемпионати

Индонезияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида дзюдо бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди. Спортчилар 18 та медаль — 7 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза жамғариб, Жанубий Корея ва Қозоғистонни ортда қолдирди.

Олтин:

  • -60 кг: Муҳаммадкарим Носиров;
  • -66 кг: Санжарбек Ашуров;
  • -40 кг: Дилафруз Болтабоева;
  • -48 кг: Наргиза Дўсмаматова;
  • -90 кг: Журабек Эшпўлатов;
  • +90 кг: Алибек Дурдиев;
  • -70 кг: Интизор Узоқбоева.

Кумуш:

  • -40 кг: Моҳинур Оллоберганова;
  • -52 кг: Нигина Умрзоқова;
  • -57 кг: Мафтуна Аҳмедова.

Бронза:

  • -50 кг: Муҳаммадқодир Шодманов;
  • -55 кг: Абубакр Сатторов;
  • -73 кг: Саъдулла Равшанов;
  • -73 кг: Даулет Турдияров;
  • -90 кг: Иномжон Баҳодиров;
  • -57 кг: Гулсанам Ҳазратқулова;
  • -63 кг: Зуҳра Умарова;
  • +70 кг: Зарина Бобоназарова.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *