• Ср. Авг 12th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

15 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Президент янги «Чимён» умуммавсумий курортида бўлди

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи доирасида янги «Чимён» умуммавсумий курортида бўлди. Лойиҳа MND француз компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Янги канат йўли қурилади. Президент йўл тармоғини ривожлантириш муҳимлигини, табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш зарурлигини таъкидлади.


дайжест

Владивостокда Ўзбекистон фуқаролари калтакланди ва ҳақорат қилинди. Бош консулхона ноталар юборди

Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси бир гуруҳ ёшларнинг ўзбекистонликларга ҳужуми муносабати билан Россия ТИВ ва прокуратурасига ноталар юборди.


дайжест

«Устюртда жуда катта газ захираси топилди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев мамлакат саноати тарихида биринчи марта 6,5 минг метр ер қаърини бурғулаш орқали жуда катта газ захираси топилганини маълум қилди. Шунингдек, президент дунёдаги вольфрам, молибден, рух ва титан захираларининг 10−15 фоизи минтақага тўғри келишини қайд этди.


дайжест

Хитойлик инвесторлар август ойида Ўзбекистонда 170 та янги компания ташкил қилди

Ўзбекистонда бир ой ичида Хитой инвестициялари иштирокида 170 та янги корхона иш бошлади ва уларнинг умумий сони 4420 тага етди. Республикада фаолият кўрсатаётган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона ва ташкилотлар таҳлил қилинганда, етакчи ўринни Хитой эгаллади.


дайжест

Хусусий боғчалардаги тарбиячилар ойлиги ва бола харажатининг бир қисми ҳам бюджетдан қоплаб берилади

Эндиликда хусусий боғчалардаги тарбиячилар ойлиги ва бола харажатининг бир қисми ҳам бюджетдан қоплаб бериладиган тизим жорий этилади. Шунингдек, давлат ва хусусий боғча тарбиячиларини ишдан ажралмаган ҳолда олийгоҳларда ўқитиш йўлга қўйилиб, йилига 10 минг тарбиячи олий маълумотли қилинади.


дайжест

Ўзбекистонда 15−21 сентябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? Gazeta шарҳи

Ўзбекистонда ҳафта салқин ва беқарор об-ҳаво муҳити остида ўтиши кутилмоқда. Ҳафта боши ва дам олиш кунлари булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим жойларда қисқа ёғингарчилик юз бериши эҳтимоли бор. Чоршанба, пайшанба ва жума тонгларида ҳарорат +8…+10, тоғларда эса +5 даражагача пасайиб кетиши мумкин.


дайжест

Тошкентда йўл чўкиши сабаб автобус ва микроавтобус ботиб қолди, ёрдамга келган экскаватор ағдарилди

Тошкентдаги Гулсанам кўчасида аввалроқ таъмирланган йўл чўкди. Унга автобус ва микроавтобус ботиб қолди. Тармоқларда айтилишича, автобусни чиқариш учун келган экскаватор ағдарилиб кетган.


дайжест

Ҳафта давомида ҳарорат +20 даражагача тушади, жойларда ёмғир ёғади

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати пасайишда давом этади ва ҳафта ўртасида кундузи +20…+25 даража атрофида бўлади. Тошкент шаҳри ва айрим вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. 19 сентябрдан салқин ҳаво массаси яна чекина бошлайди.


дайжест

Собиқ агровазир Азиз Воитовга жарима ва 3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ва яна 61 кишига нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. Унга кўра, собиқ вазир ЖК 167-моддасида айбли деб топилди ҳамда унга нисбатан 400 БҲМ жарима ва 3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилди. Бунда у етказилган зарарни тўлиқ қоплагани инобатга олинди.


дайжест

Тошкентда 8 ойда атмосферага зарар етказилгани учун 154 нафар шахс жавобгарликка тортилди

2025 йилнинг 8 ойида Тошкентда атмосферага зарар етказиши мумкин бўлган объектлар фаолияти ўрганилди. Рейдга кўра, 281 та қонун бузилиш ҳолати аниқланди, 154 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 20 та объект фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида судга ариза киритилди.


дайжест

Ахсикент ёдгорлигида VIII асрга оид ноёб қўлёзма ва Аббосийлар зарб этган тангалар топилди

Наманган вилоятидаги Ахсикент ёдгорлигида VIII асрга оид ноёб қўлёзма ҳамда айнан шу асрга оид Аббосийлар зарб этган тангалар топилди. Шу тариқа, Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуаси топилмалар фонди 68 та янги танга ҳамда 27 та китоб билан бойиди.


дайжест

«Устозлар мукофотланадиган кунни соғиниб кутаман». Президент таълим ходимларига мукофотлар топширди

Шавкат Мирзиёев таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳи фахрий унвон, орден ва медаллар топширди. «Устозлар мукофотланадиган кунни соғиниб кутаман. Кўксингизни безаб турган орден-медаллар муборак бўлсин», — деди президент.


дайжест

Мактабларда 9−11-синфлар учун ягона давлат имтиҳони жорий қилинади — президент

2026/2027 ўқув йилидан 9−11-синф ўқувчилари учун ягона давлат имтиҳони жорий этилади, деди президент. Ёшлар ўқишини унинг натижаларига қараб техникум ёки олийгоҳларда давом эттириши мумкин бўлади. Давлат раҳбари аввалроқ битирувчиларнинг касб-ҳунар билан қамраб олиниши пастлигини таъкидлаганди.


дайжест

Фарғонада фуқароларни Умрага юбориш эвазига 5000 доллар талаб қилган шахс ушланди

9 сентябрь куни Фарғона вилояти Фарғона туманида фуқароларни Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, эвазига 5000 доллар талаб қилган шахс ушланди. У Умра тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш фаолияти учун лицензияга эга бўлмаган.


дайжест

2026 йилдан педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади

2026 йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилади. 2026/2027 ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишга кирган педагоглар фарзандларининг контракт суммасига 30 фоиз чегирма берилади.


дайжест

Хорижий тил ва фанлар бўйича халқаро сертификатлар мактабдаги якуний имтиҳонларда ҳам тан олинади

Ўзбекистонда мактабдаги якуний имтиҳонларда энди хорижий тил ва фанлар бўйича халқаро сертификатлар ҳам тан олинади. Бир йил ичида 100 та техникумда Германия, Швейцария, Хитой, Корея, Британия каби давлатларнинг таълим ташкилотлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.


дайжест

Техникумларнинг ўқитувчи ва усталарига ҳам сертификат учун устама тўланади

Техникумларнинг ўқитувчи ва усталари учун касбий сертификатлаш тизими жорий қилинади. Шу орқали техникум устозларига миллий сертификат учун ойлигининг 30 фоизи, халқаро сертификатга эса 50 фоизи миқдорида устама тўланади. Шунингдек, илмий даража ва унвонлар учун устамалар тўлаш йўлга қўйилади.


дайжест

Uzbekistan Airways Тошкент — Исломобод йўналишидаги парвозлар сонини ҳафтасига иккитагача оширади

28 октябрдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент — Исломобод — Тошкент йўналишидаги мунтазам авиапарвозлар сонини ҳафтасига иккитага етказади.


дайжест

Бокс: Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧда 11 та медалга эга чиқди

Ўзбекистон терма жамоаси Англиянинг Ливерпуль шаҳрида ўтказилган бокс бўйича Жаҳон чемпионатини 11 та медаль билан якунлади. Спортчилар олтин медаллар сонини 6 тага етказиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.


дайжест

«Жиддий тайёргарлик кўришга тўғри келди». Иноуэ — Аҳмадалиев устидан қозонилган ғалаба ҳақида

Бокс бўйича мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ Нагояда ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди. «Ҳақиқатан ҳам мотивацияга эга эдим. Жиддий тайёргарлик кўришимга тўғри келди ва айнан Аҳмадалиев яхши бўлгани учун ҳам шундай даражани кўрсата олдим», — деди у.


дайжест

Трамп бутун НАТО Россия нефтидан воз кечса, Россияга қарши қатъий санкциялар қўллашни ваъда қилди

АҚШ президенти агар НАТОнинг барча давлатлари Россия нефтидан воз кечса, Россияга қарши қатъий санкциялар қўллашга ваъда берди. Шунингдек, у Хитой импортига юқори божлар урушнинг тезроқ тўхтатилишига ёрдам бериши мумкинлигини айтди.


дайжест

АҚШдаги Hyundai заводида юзлаб жанубий кореялик қўлга олинди. Миграция рейди ҳақида нималар маълум ва Корея бунга қандай муносабат билдирди?

АҚШ иммиграция идоралари ўтган ҳафта Hyundai ва LG`нинг Жоржия штатидаги заводида 300 дан ортиқ жанубий кореялик ишчини қўлга олди. Жанубий Кореяда бу ҳодисага нисбатан норозилик билдирилди. Кейинроқ АҚШ содир бўлган воқеадан афсусдалигини билдирди. Батафсил — Gazeta материалида.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *