Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокимининг ёрдамчиси тамагирликда гумонланиб маҳаллалардан бирида қўлга олинди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Қайд этилишича, ҳоким ёрдамчиси фуқародан ҳокимият захирасидаги 7 сотих ер майдонини «К-савдо» автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштириб, онлайн аукцион савдолари орқали сотиб олиб беришини айтган. Бунинг учун у 6 минг доллари талаб қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирда амалдор пулни учинчи шахс орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди (Тамагирлик йўли билан пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.