• Вс. Сен 6th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

16 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради

16−17 сентябрь кунлари Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида бўлади. Давлат раҳбари ташриф давомида янги объектлар билан танишиши, вилоятни ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказиши ва камбағаллик бўйича халқаро форумда қатнашиши кутилмоқда.


дайжест

Ўзбекистон компанияси Афғонистондаги газ конини ўзлаштиришни бошлади. Бу ҳақда нималар маълум?

Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари Тути-Майдон газ конини ўзлаштириш ишларини бошлади. Маросимда «Ўзбекнефтгаз» раҳбари ва энергетика вазирининг биринчи ўринбосари иштирок этди. Лойиҳани амалга ошириш бўйича 25 йил муддатли шартнома Ўзбекистоннинг Eriell KAM компанияси томонидан имзоланган.


дайжест

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда қайд этилишича, Ўзбекистонда аҳолининг 68 фоизи, бизнес вакилларининг эса 60 фоизи диний эътиқоди сабаб анъанавий банк хизматидан фойдаланишни хоҳламайди.


дайжест

Президент хусусий бошқарувга ўтказилган Наманган аэропортининг модернизация ишлари билан танишди

Президент Наманган аэропортида қиймати 140 млн долларлик янги терминаллар қурилиши билан танишди. Лойиҳа йўловчи ташиш ҳажмини 2,5 баробарга ошириш, шунингдек, Фарғона водийси учун ягона юк ташиш тизимини яратиш имконини беради. 2024 йили аэропорт Namangan Air Solution бошқарувига ўтказилганди.


дайжест

Йил якунида Ўзбекистонда олтин қазиб олиш ҳажми 118 тоннага чиқади — президент

Ўзбекистон президенти геология-қидирув ишларига янгича ёндашувларни жорий этиш ҳисобига олтин ва уран қазиб олиш ҳажми сезиларли ошганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, 2016 йилда олтин қазиб олиш ҳажми 86 тоннани ташкил этган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 118 тоннага етиши кутилмоқда.


дайжест

Депутатлар Ўзбекистонда исломий банклар жорий этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилмоқда. Тафсилотлар

Ўзбекистон депутатлари исломий банк тўғрисидаги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Қайд этилишича, ҳужжат қабул қилиниши аҳоли ва бизнесга муқобил молиявий хизматлар кўрсатувчи исломий банклар, исломий «дарча» ва исломий микромолия ташкилотларини ташкил этиш имконини беради.


дайжест

Ўзбекистонда чет эл автомобилларига хизмат кўрсатиш етарли даражада эмас — президент

Президент Наманганга ташрифи чоғида мамлакатда автомобиллар сони ортиб бораётгани, бироқ сервис инфратузилмаси бу суръатга мос келмаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, хорижий маркаларга хизмат кўрсатиш етарли ривожланмаган. У ҳудудларда янги автосервислар ташкил этиш топшириғини берди.


дайжест

Маълумотларни бошқаришнинг миллий тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Асосий маълумотлар

Маълумотларни бошқариш миллий тизими тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди. Қонундан мақсад — давлат органлари йиғадиган маълумотларга нисбатан умумдавлат ёндашувини жорий этиш ҳамда рақамли маълумотларни йиғиш, шакллантириш, қайта ишлаш, сақлаш ва улардан фойдаланишда ягона ёндашувни таъминлаш.


дайжест

Президент таълим ходимлари билан мулоқотда сўзга чиққан икки қизни давлат идораларига ишга таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев ўз таклифларини илгари сурган 2 нафар қизни давлат идораларига ишга таклиф қилди. Улардан бири мактабдаги маслаҳатчиларни грант таклифларини тайёрлаш курсларида ўқитишни, иккинчиси эса эшитиш қобилиятини йўқотган болаларга инглиз тилини ўргатиш методикасини таклиф қилди.


дайжест

Боғчаларда йил бошидан буён 9 тоннадан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари сифатсиз деб топилган

Январь-август ойларида 3554 та мактабгача таълим ташкилотларида режали текширишлар ўтказилиб, 9 тоннадан ортиқ сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари бракераж қилинди. Бу юзасидан 3705 та ҳолатда жарималар қўлланилди, 110 та муассаса иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.


дайжест

Тошкент иссиқлик электр маркази мазутдан бутунлай воз кечди

Тошкент иссиқлик электр марказида энергия ишлаб чиқариш тўлиқ газга ўтказилди: энди мазут ишлатилмайди, асосий фаолият эса газ турбинали қурилмалар ва когенерация технологияларига таянади. Когенерацион марказлардан ташқари яна етти туманда уларни қуриш режалаштирилган.


дайжест

Олти ойда ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган 34 нафар шахс жавобгарликка тортилди

2025 йилнинг олти ойи давомида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган 34 нафар фуқаро жавобгарликка тортилди. Уларнинг 32 нафарига жарима ва 2 нафарига маъмурий қамоқ жазолари қўлланилди. 2020−2024 йиллар давомида эса ушбу модда билан 397 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.


дайжест

Бухорода ҳоким ёрдамчиси коррупцияда гумонланиб қўлга олинди

Пешку тумани ҳокимининг ёрдамчиси 6 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга олинди. У ҳокимият захирасидаги 7 сотих ер майдонини аукцион орқали сотиб олиб бермоқчи бўлган.


дайжест

Тошкент вилоятида синфдошини ўлдирган ўсмир 8,5 йилга қамалди

Тошкент вилоятида 16 ёшли ўсмир синфдошини пичоқ билан ўлдиргани учун 8,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ҳодиса ёзда Чиноз туманидаги футбол майдонида содир бўлган.


дайжест

Навоийда 23 нафар боғча боласини маст ҳолатда ташиб кетаётган Damas ҳайдовчиси ушланди

Навоий вилоятида Damas ҳайдовчиси 23 нафар боғча боласини маст ҳолатда ташиб кетаётгани аниқланди. Салонда яна икки нафар тарбиячи ҳам бўлган. Фуқаронинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам, автомобилни бошқариш ҳуқуқи ҳам йўқлиги аниқланди. Ташиб кетилаётган болалар орасида унинг ўз фарзанди ҳам бўлган.


дайжест

«Туман ҳокими келиб шу ерда ётади». Президент Намангандаги маҳалланинг аянчли аҳволини танқид қилди

Президент Наманганда оғир аҳволдаги Шўрариқ маҳалласида аҳоли билан суҳбатлашди. У ҳудуд «жуда ривожланиб кетган»ини таъкидлаб, масъулларни танқид қилди: «Туман ҳокими келиб шу ерда ётади. Бу ердагилар одам эмасми?». Энди маҳалла номи Янги Наманган бўлади, аҳоли учун муносиб шароитлар яратилади.


дайжест

Владивостокда ўзбекистонликлар калтаклангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Приморье ўлкаси Тергов қўмитаси Владивостокда Ўзбекистон фуқаролари калтаклангани ва ҳақорат қилингани юзасидан безорилик бўйича жиноят иши қўзғатди. Ҳолат бўйича бир киши қўлга олинган, икки киши қидирилмоқда. Ўша куни гумонланувчилар маст бўлган. Аввалроқ Ўзбекистон ҳолат юзасидан нота юборганди.


дайжест

БМТ комиссияси Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини геноцид деб тан олди

БМТ тергов комиссияси Исроил Ғазода геноцид содир этган, деган хулосага келди. Бунинг учун секторда геноциднинг бешта ҳаракатидан тўрттаси юз бергани айтилади. Исроил буни «ҲАМАС гумашталари тайёрлаган фейк ҳисобот» деб атади. Комиссия мустақил ва бу хулоса БМТ номидан расмий ифодани акс эттирмайди.


дайжест

Исроил Ғазода қуруқликдаги операцияни бошлади; йирик ҳаво ҳужумлари уюштирилмоқда

Биньямин Нетаньяҳу Исроил «Ғазо шаҳрида интенсив операция бошлаганини» тасдиқлади. Тинч аҳолидан сектор жанубидаги гуманитар ҳудудга бориш талаб қилинди. Шаҳарда йирик ҳаво ҳужумлари қайд этилди, ҳудудга танклар киргани айтилмоқда.


дайжест

Франция ва Британияда пенсионерлар аҳолининг бошқа исталган қатламидан фаровонроқ яшамоқда — FT

Франция ва Британияда пенсионерлар даромади меҳнатга лаёқатли аҳоли даромадларидан тезроқ ўсиб, улар аҳолининг бошқа исталган қатламидан фаровонроқ яшамоқда, деб ёзди FT. Бу аҳоли кексайиши, умр кўриш давомийлиги узайиши фонида сиёсий кун тартиби пенсионерлар таъсири остида экани билан изоҳланмоқда.


дайжест

Қозоғистонда никоҳга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди

Қозоғистонда никоҳ тузишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик кучга кирди. Жазо жиноят ҳолатига боғлиқ бўлиб, катта миқдорда жарима, ахлоқ тузатиш ишлари ва 2 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *