• Вт. Июн 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Республика болалар кутубхонасида Hamnafas қулайлик ва инклюзивлик фестивали бўлиб ўтади


17−21 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Республика болалар кутубхонасида Hamnafas биринчи халқаро фестивали бўлиб ўтади. Беш кун давомида очиқ маърузалар, маҳорат сабоқлари, интенсив курслар, ҳакатон ва фильмлар намойиши режалаштирилган.

«Ўзбек тилида „hamnafas“ „бирга нафас олиш“, мажозий маънода „руҳдошлар, ҳамфикрлар“ деган маънони англатади. Фестиваль дастури шундай тузилган: бу шунчаки маърузалар эмас, машғулот ва ўзаро мулоқот ҳамдир. Кўплаб тадбирлар бутун оила иштирок этиши учун мўлжалланган», — дейди кутубхона Gazeta’га.

Тадбирлар ўзбек, инглиз ва рус тилларида бўлиб ўтади, меҳмонларнинг илтимосига кўра синхрон таржима қилинади. Фестивалга кириш бепул, лекин кутубхона сайтида рўйхатдан ўтиш шарт.

Фестивалда Канада, Буюк Британия ва Россиядан мутахассислар иштирок этади.

Канадалик инклюзив дизайн ва рақамли очиқлик бўйича маслаҳатчи Моисен Маҳжубниа учта учрашув ўтказади: 18 сентябрда «Инклюзивлик санъати» маърузаси, 21 сентябрда «Келажакни бирга лойиҳалаймиз» интерфаол семинари ва 20 сентябрда «Маданиятда инклюзияни қайта англаш» мавзусида давра суҳбати.

Лондонда жойлашган Studio Weave компаниясининг архитектори ва ҳаммуассиси Же Ан 20 сентябр куни «Муштаракликдаги дизайн — амалда» маърузасини ўқийди, унда у жамоатчилик иштироки дизайн ғоясини қандай о’згартириши ҳақида гапиради.

18, 19 ва 20 сентябрь кунлари «Яланғоч юрак» оилаларни қўллаб-қувватлаш маркази мутахассислари Татьяна Бальчукова ва Анастасия Титова алоҳида эҳтиёжли одамлар, шу жумладан, аутизм спектрининг бузилиши (РАС) билан ишлаш бўйича уч кунлик интенсив курс ўтказади.

Шунингдек, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ходими Мирсаид Мухторовнинг инклюзив масалалар бўйича «Брайл шрифти қандай тузилган?» ва «Тифлошарҳлаш устахонаси» мавзусида юқори тоифали тифлошарҳловчи мутахассис Нозима Баҳромова билан маҳорат дарси режалаштирилган.

Фестивал доирасида иккита концерт бўлиб ўтади: бири кўзи ожиз пианиночи, мусиқашунос, халқаро танловлар лауреати Севара Мирсидиқова ва аутизм спектри бузилган ёш пианиночи Артём Сабиров концерти.

Катталар учун китоб тўгараги иштирокчилари Ҳарпер Лининг «Мазахчини ўлдириш» романини муҳокама қилади, ўсмирлар учун эса спектакль устахонасида режиссёр ва хореограф, Sugar Theatre асосчиси Элизабет Цукерберг ифодали ҳаракат тили — тана ҳиссиётларни сўзсиз қандай ифодалаши мумкинлигидан дарс беради.

Мусиқа устахонасида 4−6 ёшли меҳмонлар мактабгача таълим муассасаси ўқитувчиси ва болалар мусиқий ривожланиши бўйича мутахассис Светлана Юкина билан биргаликда Карл Орф (Германиядан экспрессионист бастакор ва мусиқа ўқитувчиси) усулларидан фойдаланган ҳолда мусиқани ўрганади.

Шунингдек, фестиваль меҳмонлари Ўзбекистон ўсмирлари томонидан яратилган And the Trees Danced Below фильмини ҳамда Каннда бўлиб ўтган ENTRE 2 Marches фестивалида Гран-прига сазовор бўлган Шокир Холиқовнинг «Чой» қисқа метражли фильмини томоша қилиши мумкин.

Батафсил фестиваль дастури билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *