• Ср. Авг 12th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкент вилоятида сифатсиз шиналар сотилаётгани аниқланди


Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Тошкент вилояти, Тошкент туманида жойлашган савдо дўконларида сифатсиз шина аниқланди.

Дўконларда сотилаётган “Миннелл радиал” бренди остида Хитойда ишлаб чиқарилган автомобил шиналари бўйича назорат хариди ўтказилди. 

Ўтказилган текширув натижасида мазкур маҳсулот амалдаги стандарт талабларига мос эмаслиги аниқланди. 

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, шиналар транспорт воситаларига ўрнатилганда ён томонлари ва ён деворларида деформацияга йўл қўйилмаслиги керак. Акс ҳолда: 

 • шинанинг герметиклиги бузилади, 

• ҳаво оқиб чиқиши ва босим йўқолиши кузатилади, 

 • бу эса йўл ҳаракати хавфсизлигига жиддий хавф туғдиради. 

Сифатсиз шиналар нафақат автомобилингизга зарар етказади, балки ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётига ҳам таҳдид солади, дейилади инспекция хабарида. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *