Франциянинг янги тайинланган бош вазири Себастян Лекорню ҳукуматнинг собиқ аъзоларига берилган умрбод имтиёзлар бекор қилинишини маълум қилди, деб хабар берди Brussels Signal.
Ҳукуматнинг собиқ аъзолари учун «умрбод» имтиёзлар 2026 йил 1 январдан бекор қилинади.
«Республика таҳдидга учраши мумкин бўлган шахсларни ҳимоя қилиши шарт, аммо улар (собиқ амалдорлар) вақтинчалик мақом туфайли имтиёзлардан умрбод фойдаланиши мумкинлиги ақлга сиғмайди», — деди янги бош вазир.
Франция бош вазирининг аниқлик киритишича, бундай имтиёзлардан бири полиция ҳимояси бўлиб, у собиқ бош вазирлар ва ички ишлар вазирларига «фақат чекланган муддатга берилади ва ҳақиқий хавфга қараб узайтирилиши мумкин».
Маълумот учун: Францияда ҳукуматнинг собиқ аъзолари хизмат автомобили ва ҳайдовчи олиш, шунингдек, ваколатлари тугаганидан кейин 10 йил муддатга, лекин 67 ёшига қадар шахсий котиб ёллаш ҳуқуқига эга.