17 сентябрь куни соат 09:14 да Навоий вилояти Конимех туманида 4 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 363 км жанубий-шарқ жойлашган. Магнитудаси 3,9 баллни, чуқурлиги 10 километрни ташкил этган.
Бошқа ҳудудларда сезилиш кучи:
- Ғиждувон туманида 3 балл, 23 км;
- Конимех туманида 2 балл, 57 км;
- Навбаҳор туманида 2 балл, 57 км.