Тошкент шаҳри Олмазор туманида аёл ўзини ва болаларини юқори қаватдан ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Gazeta`га маълум қилди.

Ҳолат 17 сентябрь куни соат 14:18 атрофида содир бўлган. 24 ёшли аёл дастлаб 1 ва 3 ёшли ўғилларини ўзлари яшаб турган уйнинг 4-қавати йўлак деразасидан пастга ташлаб юборган. Сўнгра 8-қават йўлак деразасидан ўзини ҳам пастга ташлаган.

Ҳодиса оқибатида аёл шифохонада вафот этган, икки нафар вояга етмаган боланинг ҳаёти сақланиб қолинган. Ҳолат аёлнинг турмуш ўртоғи билан рашк туфайли келиб чиққан келишмовчилик оқибатида жаҳл қилиб,

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодекснинг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.