• Ср. Апр 23rd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бир чойнак чой билан битта нон афзал…

Мар 11, 2012

Тоғбой Абдураззоқ

I
Аёлни гул билан табриклаш азал,
Бир миллон гул бериш нақадар гўзал.
Мўъмина аёлга ҳамма нарсадан
Бир чойнак чой билан битта нон афзал.

II
Ширин сўз гадоси хушчоқ-чоқ аёл,
Дуру жавҳар мижоз кўзмунчоқ аёл.
Ёлғон ваъдаларга ишониб базан,
Эркаклар қўлида ўйинчоқ аёл.

III
Бошимни қотирма қол, ёки кетгин,
Истасанг мен билан никоҳдан ўтгин.
Эрингни йўқотиб сарсон айлаган
Билиб қўй мен эмас—Клара Цеткин.

IV
Бошингда минг ҳаёл олди ороминг,
Яшаш бу осанмас, бордур бароми.
Дардингни айтолмай ёнасан пинҳон,
Йўлингдан урган у қайси ҳароми?

V
Ховлиқма, узоққа чополмайсан ҳеч,
Менсиз авратингни ёполмайсан ҳеч.
Қайтасан изинга кезиб дарбадар,
Лек унда бўлар кеч, тополмайсан ҳеч.

07 03 2012

Манба: «Ўзбекистон халқ ҳаракати»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *