• Ср. Ноя 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

24 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Шавкат Мирзиёев Дональд Трамп билан музокара ўтказди (фото)

БМТ бош қароргоҳида Шавкат Мирзиёев ва АҚШ президенти Дональд Трамп музокаралар олиб борди. Ўзбекистон президенти АҚШ етакчисининг ички ва ташқи сиёсатдаги муваффақиятини қайд этди ва унга қулай вақтда Ўзбекистонга келишни таклиф қилди. Фото.


дайжест

«БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибини кенгайтириш тарафдоримиз». Шавкат Мирзиёев БМТдаги нутқида нималар ҳақида гапирди?

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессиясида нутқ сўзлаб, Хавфсизлик Кенгашини трансформациялаш ва таркибини кенгайтиришни таклиф қилди. У, шунингдек, янги Марказий Осиёни шакллантириш жараёни бошланганини эълон қилиб, минтақа бўйича алоҳида резолюция қабул қилишни илгари сурди.


дайжест

БМТ қандай ислоҳотларга муҳтож? Экспертлар фикри

Нью Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 80-сессияси бўлиб ўтмоқда. Gazeta экспертлардан ташкилот ўз юбилейини қандай ҳолатда кутиб олаётгани, унга қандай ислоҳотлар кераклиги (улар ўзи керакми), шунингдек, ташкилотнинг самарадорлигини оширишда қандай чоралар кўриш мумкинлиги ҳақида сўради.


дайжест

«105 миллиард доллар — бу ёмон эмас». Трамп Америка маҳсулотлари хариди учун Мирзиёевга миннатдорлик билдирди (видео)

Шавкат Мирзиёев билан учрашувда Дональд Трамп Ўзбекистон томонидан турли хил Америка маҳсулотлари «катта миқдорда харид қилингани»ни қайд этди. «105 миллиард доллар — бу ёмон эмас», — деди у. «Биз дунёдаги энг яхши ускуналарни ишлаб чиқарамиз ва сиз учун энг яхшиларини етказамиз», — деди Трамп.


дайжест

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида Технология ва саноат шериклиги дастури имзоланади

Нью Йоркда Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари учрашувида икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Муҳим хомашё, кимё, машинасозлик, авиация каби устувор йўналишларни ўз ичига олган Технология ва саноат шериклиги дастурини тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.


дайжест

Россияда Ўзбекистон фуқаролари рейд қилингани бўйича адвокат юборилди — Миграция агентлиги

Россияда махсус кучлар банкет залида ноқонуний миграцияга ва гиёҳванд моддаларга қарши рейд ўтказганди. Миграция агентлиги у ердагилар Ўзбекистон фуқаролари бўлганини, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун лицензияга эга адвокат юборилганини билдирди.


дайжест

UMRC SPV ипотека облигациялари соҳасида «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилди

UMRC SPV компанияси ипотека облигацияларини чиқариш соҳасида «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режимининг иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилди. Компаниянинг асосий фаолияти ипотека облигацияларини чиқаришдан иборат.


дайжест

Марказий банк ривожланган мамлакатларнинг давлат облигацияларини сотиб олмоқчи

Ўзбекистон Марказий банки аллақачон АҚШ ғазначилик қоғозларини сотиб олган, бироқ ҳозирда бошқа мамлакатларнинг қарз воситаларига ҳам сармоя киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Регуляторнинг таъкидлашича, гап фақат давлат облигациялари ҳақида кетмоқда, корпоратив акциялар эмас.


дайжест

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик кенгашида этика комиссияси ташкил этилади

Ноябрдан бошлаб президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши таркибида Корпоратив этика комиссияси иш бошлайди. У компанияларга тавсиялар беради, этика кодексини ишлаб чиқади ва корпоратив низоларни судга мурожаат қилмасдан ҳал қилади.


дайжест

Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида ҳаракат тикланди, иш эса давом этмоқда

Тошкентдаги реконструкция қилинаётган Шота Руставели кўчаси (Шаҳрисабз кўчасидан Чўпон ота кўчасигача) транспортлар ҳаракати учун очилди. Бу техник очилиш — светофорлар яна ишга тушди, аммо баъзи ишлар ҳали ҳам давом этмоқда. Аҳоли эҳтиёткорликка чақирилди.


дайжест

Россиядаги банкет залида махсус кучлар рейд ўтказди. Бу ўзбекистонлик хонанданинг концерти пайтида бўлди

Россияда махсус кучлар Красноярск ўлкасидаги банкет залида ноқонуний миграцияга ва гиёҳванд моддаларга қарши рейд ўтказди. 620 киши текширилди, 26 киши полиция бўлимига олиб кетилди. Уларнинг қайси давлат фуқароси экани айтилмаган. Ҳодиса хонанда Жалолиддин Аҳмадалиевнинг концерти вақтида юз берди.


дайжест

Сурхондарёда тақиқланган материалга 6 йил аввал «лайк» босган фуқаро 3 йилга қамалди

Сурхондарё вилоятида фуқаро 6 йил аввал тақиқланган материалга «лайк» босгани учун 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У 2019 йилда «Odnoklassniki.ru» сайтида Абдуғани Умаров (Абдуллоҳ домла)нинг ақидапарастлик ғоялари бор деб топилган маърузасига «класс» босиш орқали виртуал дўстларига тарқатган.


дайжест

Хоразмда Cobalt уриб юборган скутер ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Урганч туманида 20 ёшли ҳайдовчи Cobalt машинасида йўлни кесиб ўтаётган скутерни уриб юборди. Оқибатда скутер ҳайдовчиси олган жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этди.


дайжест

«Тарвуз пўчоқларини едим». Боласи билан молхонада сақланган аёл иши тафсилотлари

Сурхондарёда молхонада чақалоғи билан тутқунликда сақланган аёл зўравонлик ва очликни бошидан кечиргани, жумладан, тарвуз пўчоғини ейишга мажбур бўлганини айтиб берди. Шифокорлар унга тўйиб овқатланмаслик ташхисини қўйган. Расмийлар она-болани реабилитация марказига юборишга ваъда қилмоқда.


дайжест

Гулнора Каримованинг активларидан 20 млн доллар таълим олиш имкониятларини яхшилаш учун ажратилади

Швейцарияда мусодара қилинган Гулнора Каримова пулларининг 20 млн доллари таълим олиш имкониятларини яхшилаш учун ажратилади. Лойиҳа доирасида 45 та қишлоқ мактабини таъмирлаш, хавфсиз сув, замонавий санитария, ишончли иситиш тизимлари ва экологик тоза энергия билан таъминлаш қўзда тутилган.


дайжест

Фарғонада велосипед ҳайдовчисининг ўлимига сабабчи бўлган Tracker эгаси 4 йилга қамалди

Бағдод туманида маст ҳолдаги Tracker ҳайдовчиси «пешеход»дан ўтаётган велосипед ҳайдовчисини уриб юборди. Оқибатда у воқеа жойида ҳалок бўлди. Автомобиль эгаси 3 йилга ҳайдовчиликдан ва 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.


дайжест

Бутунжаҳон тозалик кунида Ўзбекистон бўйлаб 55,7 тонна чиқинди йиғилди

20 сентябрь куни Ўзбекистонда Бутунжаҳон тозалик куни доирасида 55,7 тонна чиқинди йиғилди, бу ўтган йилгидан 19,2 тоннага кўп. Тошкент денгизи соҳилида 962 кг чиқинди йиғилди, шунинг 200 килограммини пластик идишлар ташкил қилди.


дайжест

Қор — Марказий Осиёда асосий сув манбаи, бироқ у аср бошига нисбатан 40 кун камроқ сақланмоқда. Олимлар минтақанинг сув хавфсизлиги ҳақида

30 йил ичида Марказий Осиёда музликлар майдони 25% га қисқарди, минтақа тоғларидаги қор қоплами эса аср бошига нисбатан 30−40 кун камроқ сақланяпти. Сув захиралари қандай ўлчанади, сув хавфсизлигига нима таҳдид солади ва сувни қандай бошқариш лозим — музликлар мониторинги бўйича конференция шарҳида.


дайжест

«Бир модда учун қайтарилди». Депутатлар аҳолини шовқиндан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни қандай муҳокама қилди?

Депутатлар аҳолини шовқиндан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайта ишлаш учун қайтарди. Бунга жавобгарлик шовқин инсон саломатлигига жиддий зарар етказган тақдирда қўлланиши мумкинлиги ҳақидаги модда сабаб бўлди. Депутатлар бу норма тушунмовчиликка олиб келиши мумкинлигини айтди.


дайжест

Россияда ўзбек хонандаси концертида 8 нафар ўзбекистонлик қўлга олинган — ТИВ

Россияда ўзбек хонандаси концерти вақтида рейд ўтказилди. Унда Россияда бўлиш қоидасини бузган 8 нафар ўзбекистонлик аниқланган. Уларнинг 4 нафари мамлакатдан чиқариб юборилган, яна 4 нафари эса вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Концерт тегишли идоралар билан келишилмай ўтказилгани айтилди.


дайжест

Термизда автобус йўловчиларидан йўлкира учун ортиқча олинган 364 млн сўм қайтарилади

«Термизтранспортхизмат» автобус йўловчиларидан йўлкира учун минг сўмдан ортиқча ҳақ олиб, 2025 йил 1 майдан 19 майгача бўлган даврда жами 364 млн сўм ортиқча даромад олган. Корхонага нисбатан иш қўзғатилиб, ортиқча олинган маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилди.


дайжест

Шимолий вокзал яқинидаги ерости йўлида савдо шохобчалари қайта ташкил этилиши мумкин

Миробод туманида Шимолий вокзал ва «Тошкент» метро бекати ўртасидаги майдони 4000 квадрат метрлик ерости йўлида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини қайта ташкил этилиши мумкин. Кейинчалик у ернинг бир қисмида ўқув марказлари ҳам очилиши режалаштирилган.


дайжест

Мактабларда ўқитувчилардан B2 даражадаги тил сертификатини талаб қилиш муддати 2026 йилгача узайтирилди

Вазирнинг буйруғи билан Ўзбекистондаги мактабларда хорижий тил ўқитувчиларидан камида B2 даражадаги тил сертификатини талаб қилиш муддати 2026 йилгача узайтирилди. Ўқитувчилардан йил охиригача сертификат олиш тўғрисида тилхат олинади. Уларни имтиҳонга тайёрлаш учун ўқув машғулотлари ташкил этилади.


дайжест

Ўзбекистонда OASIS платформаси яратилади, стартаплар ва IT парклар учун имкониятлар кенгайтирилади

Президент қарори билан 2026 йил охиригача давлат ахборот тизимлари ягона рақамли платформаси — OASIS ишлаб чиқилади. Мобил операторлар, банклар ва тўлов ташкилотлари ЯИДХП орқали пулли давлат хизматларини кўрсатади. Алоҳида чоралар стартаплар ва IT парк резидентларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.


дайжест

Тошкентда 3 та автобус йўналиши ҳаракати ўзгарди

Тошкент шаҳри жамоат транспортида ўзгариш: энди 138, 13 Т ва 1-сонли автобуслар ҳаракат йўналиши узайтирилди. Хусусан, 1А автобуси Ҳумоюн мавзесигача эмас, Мирзо Улуғбек иқтисодий ҳудудигача боради.


дайжест

Сурхондарёда вояга етмаган қизга уйланган эркак ва никоҳ ўқиган шахс жиноий ишга тортилди

Сурхондарё вилоят Денов туманида 15 ёшли вояга етмаган қизга уйланган эркак ва моддий манфаат эвазига уларга шаръий никоҳ ўқиган 75 ёшли шахсга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.


дайжест

Маънолар қўриқчиси. Мариника Бабаназарова — 70 ёшда

Мариника Бабаназарова — 70 ёшда. Унинг номи аллақачон ўзининг асосий иши — Нукусдаги Савицкий номидаги Давлат санъат музейига раҳбарликка садоқат тимсолига айланган. Gazeta учун юбилей санаси замондош аёл ва унинг музейлар фаолиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссасига муносиб баҳо бериш имкониятидир.


дайжест

Тошкентдаги Ўрол Тансиқбоев уй-музейи реставрациядан сўнг қайта иш бошлади

Тошкентдаги Ўрол Тансиқбоев уй-музейи реставрациядан сўнг очилди. Жараёнда кўргазма бойитилди ҳамда дидактик ҳудуд қўшилди. У яна жамоатчилик учун очиқ.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *