• Ср. Ноя 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Чоршанбадан ҳаво совиб, ёмғир ёғади – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta



Сентябрь ойининг охирги кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат +26… +29 даража, баъзи жойларда +31 даражагача бўлади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

1−2 октябрда республиканинг барча ҳудудларига Қозоғистондан салқин ва нам ҳаво кириб келади. 1 октябрда Қорақалпоғистон Республикасида, Навоий, Тошкент вилояти шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

2 октябрда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши кутилмоқда. 3 октябрда фақат Фарғона водийсида айрим жойларда ёмғир ёғиши сақланиб туради.

Ҳарорат фони 1−2 октябрда кечаси 8−10 даражага пасаяди. Кечаси ва эрталаб термометр устуни +8… +13 даражагача пасаяди, кундуз кунлари эса ҳаво ҳарорати +18… +23 даражадан юқори бўлмайди. Республика шимолида ҳарорат кечалари +4… +9 даражагача, кундуз кунлари +15… +18 даражагача пасаяди.

3 октябрда республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳарорат 2−3 даражага кўтарилади. Республика жанубида бундай илиқ об-ҳаво 1 октябргача сақланиб туради, 2−3 октябрдан эса ҳарорат +20… +25 даражагача пасаяди.

Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида 28−30 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. 1 октябрда кечаси ва эрталаб, 2 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 3 октябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3−8 м/с тезликда эсади, 10−12 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 29−30 сентябрда кечаси +15… +17 даража, кундузи +26… +29 даража бўлади. 1−2 октябрда ҳарорат кечалари +8… +11 даражагача, кундуз кунлари +18… +21 даражагача пасаяди. 3 октябрда кечаси +8… +11 даража, кундузи +22… +24 даража бўлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *