Президент: «Ўқитувчиликни энг муҳим ва обрўли касбга айлантириш бўйича ишларимиз изчил давом эттирилади».
Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан йўллаган табрик сўзида уларнинг касбини «дунёдаги энг улуғ ва олийжаноб иш» деб атади. У мамлакатда ўқитувчилик ва мураббийлик касбларини жамиятдаги «энг муҳим ва обрўли касб»га айлантириш борасидаги ишлар давом эттирилишига ишонтирди.

Air Samarkand ходимларининг маоши кечикаётганини тан олди
Air Samarkand авиакомпанияси ходимлар иш ҳақи кечикаётгани ҳақидаги шикоятлар фонида молиявий қийинчиликларни тасдиқлади. У кечикишларни режадан ташқари таъмирлаш харажатлари билан изоҳлади ва маошларни тўлашга ваъда берди. Ходимлар иш ҳақи ва товон пулини қайтаришни сўраб судга мурожаат қилган.

Ўзбекистонда доллар курси 12 100 сўмдан пастлади, бу — 2023 йил августидан кейинги минимум
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 12 067,76 сўмгача пастлаб, сўнгги 25 ойдаги минимал кўрсаткичга тушди. 1 январдан бери сўм 837 сўмга ёки 6,5% га мустаҳкамланди.

«Қачон бошлайсизлар?» «Ўзатом» раҳбари Жиззах вилоятида АЭС қурилишига аҳолининг муносабати ҳақида
Жиззах аҳолиси АЭС қурилишини қўллаб-қувватламоқда ва ишларнинг бошланишини кутмоқда, деб маълум қилди «Ўзатом» раҳбари Азим Ахмедхаджаев Москвада бўлиб ўтган World Atomic Week форумида. Унинг айтишича, аҳоли ушбу лойиҳани минтақани ривожлантириш ва ҳаёт сифатини ошириш учун «туртки» деб билмоқда.

Anadolu Isuzu Самарқанд автомобиль заводидаги давлат улушини 80 млн долларга сотиб олди
Самарқанд автомобиль заводининг (SamAuto) давлат улуши Туркиянинг Anadolu Isuzu компаниясига 80 млн долларга сотилди. Келишувга кўра, инвестор автобус ва электробуслар ишлаб чиқариш ва сервис марказлари тармоғини йўлга қўйиш, экспортни ривожлантиришга қўшимча 80 млн доллар инвестиция киритади.

Electronic Arts компаниясини Трампнинг куёви иштирокидаги инвесторлар гуруҳи сотиб олди
Видеоўйинлар чиқарувчи Electronic Arts компанияси инвесторлар гуруҳига 55 млрд долларга сотилмоқда. Харидорлар консорциуми таркибига Трампнинг куёвига тегишли Affinity Partners хусусий инвестиция жамғармаси кирди. Компания FIFA, Battlefield, The Sims ва Need for Speed ўйинларини чиқарган.

Ўзбекистонда тез орада АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик эшитувлари бошланади — «Ўзатoм» раҳбари
Ўзбекистонда яқин орада АЭС қурилиши бўйича жамоатчилик эшитувлари бошланади. «Ўзатoм» раҳбари Азим Ахмедхаджaев маълум қилишича, «амалга оширмоқчи бўлган ишларни жамоатчиликка етказиш учун» муҳокамаларга маҳаллий ва хорижий мутахассислар жалб этилади. Аҳоли фикрини ҳисобга олиш режалаштирилган.

Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозлари 2025 йил учун 6,6 фоиз даражада ўзгаришсиз қолмоқда — ОТБ
ОТБ йиллик ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозлари 2025 йил учун 6,6 фоиз, 2026 йил учун 6,7 фоиз даражада ўзгаришсиз қолмоқда. Бу 2025 йилнинг биринчи ярмидаги кутилганидан кучлироқ ўсиш ва йилнинг иккинчи ярмида иқтисодий фаолликнинг секинлашуви билан изоҳланади.

«Сунъий интеллект мустақил равишда ривожлана олади». Meta вице-президенти Руслан Салаҳутдинов нутқидан асосий маълумотлар
Замонавий сунъий интеллект ҳали инсон тафаккуридан анча узоқ, аммо у доимий аралашувсиз ҳам ўрганиш қобилиятига эга. Meta’нинг СИ бўйича вице-президенти Руслан Салаҳутдинов ICT Week доирасида шундай ривожланиш истиқболлари, СИнинг келажакдаги роли ва унга боғлиқ хатарлар ҳақида сўзлаб берди.

Аёлларни бахтли ва гўзалроқ қиладиган ҳунарманд Наргиза Қодирова ҳикояси
Тақинчоқ ясаш унинг ҳозирги даромад ва ҳаловат манбаи. Ясаганларини Instagram’га жойлайди, кўргазмаларга олиб чиқади. «Ирода» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони — болалигида «ота» сотиб олмоқчи бўлган, Президент халқ қабулхонасига 800 дан зиёд мурожаат йўллаган Наргиза Қодирова.

Маҳаллалар мусиқаси. Урбанист Искандар Солиев билан Андижон бўйлаб сайр
«Газета» Yandex Music билан «Маҳаллалар мусиқаси» лойиҳасини давом эттиради. Бу сафар урбанист Искандар Солиев билан Олтинкўл тумани ва Андижон шаҳрини айланиб, мазкур ҳудудлар инфратузилмаси, парклар, пиёдаларни қийнаётган муаммолар ва урбанистика ҳақида гаплашдик.

Америкалик сайёҳлар тўлов терминали ишламагани сабаб Самарқанддаги божхона постида 3 кун қолиб кетди
Сайёҳлар Самарқанддаги божхона постида тўлов тизимидаги муаммолар сабаб 3 кун қолиб кетди. Унга машинаси мамлакатда 90 кундан ортиқ бўлгани учун жарима белгиланган. Аммо тўлов терминали ишламагани учун банк картасида тўлов қила олмаган, виза муддати тугагани сабаб эса нақд пул ҳам олиб келолмаган.

«Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ фуқарода ов қуроли мавжуд» — ИИВ вакили
Ўзбекистонда 45 мингдан зиёд фуқарода ов қуроли бор. 2025 йилнинг 8 ойида 10 мингдан ортиқ киши қуролни сақлаш, фойдаланиш ёки олиб юриш қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Йил бошидан бери мингдан зиёд қурол ички ишлар органларига ихтиёрий тарзда топширилди.

Кутилмаган топилма. Урганчдаги Замонавий санъат музейида нималар кўриш мумкин?
Хоразмда нафақат Ўзбекистон тарихи, балки мамлакатнинг замонавий санъати билан ҳам танишиш мумкинлигини кўпчилик билмайди. 3000 дан ортиқ экспонат тўпланган Урганчдаги Замонавий санъат музейида кўргазмалар, маърузалар ва маҳорат машғулотлари ўтказилади. Gazeta унинг коллекцияси ҳақида ҳикоя қилади.

«Марказий Осиёдаги музликлар 200 йилдан сўнг йўқ бўлиб кетиши мумкин» — гляциолог
Марказий Осиё сув ресурслари тез эриётган музликлар ва камайиб бораётган ёғинларга боғлиқ. Сув хавфсизлиги масаласи ҳар биримизга дахлдор, шу боис музликларнинг табиати оммага тушунарли бўлиши лозим. Gazeta уларнинг қандай шаклланиши, ўзгариши ва ўрганилиши ҳақида мутахассислар билан суҳбатлашди.

«Ҳақиқат борлигига ишонган эдик» — Мактаб таълими вазирлигини судга берган ўқитувчилар ютқазди
Суд аттестация жараёнидан норози бўлиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берган 4 ўқитувчининг шикоятини қаноатлантирмади. Даъвогарларга босим бўлгани сабабли улардан биттаси охиригача судда қатнашгани айтилмоқда. «Суд чиқарган қарордан норозиман, у тўлиғича ёлғон», — дейди педагог.

Самарқандда 8 нафар пиёдани босиб кетиб, 1 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи 7 йилга қамалди
Самарқандда пиёдалар йўлагидан ўтаётган 8 кишини босиб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Пиёдалар йўлагидан ўтаётганлар орасида жияни ва фарзандини етаклаб кетаётган ҳомиладор аёл ҳалок бўлган. Марҳуманинг уч нафар фарзанди онасиз қолган.

Октябрда об-ҳаво қандай бўлади?
Бу йилги октябрь ойи совуқ ҳаво билан бошланади, ҳарорат кундузи +18…+21, кечалари +8…+13 даража атрофида бўлади. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида айрим кунларда ёмғир ёғади, шимолда ҳарорат кечаси -2 даражагача пасайиши мумкин.

Ўзбекистонда кар инсонларнинг имо-ишора тили ҳуқуқи қандай таъминланмоқда?
Халқаро карлар ҳафталигида Gazeta колумнисти Дилмурод Юсупов ва жамоатчилик фаоли Мамур Аҳлиддинов таржимонлар ҳамда карлар ҳамжамияти вакиллари билан суҳбатлар орқали кар ва заиф эшитувчи инсонларнинг имо-ишора тилидан фойдаланиш ҳуқуқи қай даражада амалга оширилаётганини таҳлил қилди.

Шифохоналарда боғчада овқатдан заҳарланиб, даволанаётган 3 нафар бола қолди — Нурмат Отабеков
Тошкент вилоятида 30 сентябрь ҳолатига кўра шифохоналарда боғчаларда овқатдан заҳарланиб даволанаётган 3 нафар бола қолди. Нурмат Отабеков Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси таълим муассасаларида овқатланиш хизматлари устидан назоратни янада кучайтирилишини айтди.

Ўзбекистонда баҳорда экилган 137 млн туп кўчатнинг 27,5 млн таси қуриб қолган
Ўзбекистонда «Яшил макон» дастури доирасида баҳорда экилган 137 млн туп дарахт ва буталарнинг 27,5 млн таси (20 фоиз) қуриб қолган. Сабаблар қаторида жазираманинг эрта бошланиши айтилмоқда. Президент кузги экинларни кўпайтириш, ҳисоботларда қўшиб ёзишни бекор қилиш бўйича топшириқ берди.

Тоғларда қор эрта эриши қандай хавфларга олиб келиши мумкин ва МО давлатлари бунга қарши қандай курашмоқда?
Марказий Осиё тоғларида қор кам ёғмоқда ва эрта эриб кетмоқда. Бу оқимнинг мавсумий тақсимланишини ўзгартиради ва сув хавфсизлигига таҳдиддир. Минтақа олимлари исиш ва ўзгарувчан иқлим қор қопламини қандай ўзгартириши, жараённи башорат қилишда қандай технологиялар ёрдам беришини муҳокама қилди.

«Тошкентда архитектура эмас, балки мулоқот инқирозда». Ёш архитекторлар уюшмаси раҳбари билан суҳбат
Ўзбекистон шаҳарлари қиёфасини яратишда меъморларнинг роли узоқ йиллар расмий тусда бўлган. Бугун бу тенденцияда ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Ёш архитекторлар уюшмаси раҳбари Тахмина Турдиалиева — шаҳарларнинг асосий муаммолари, меъморлар атроф-муҳитга қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида.

Тошкентда Avant Premiere Film Festival француз фильмлари фестивали бўлади
2−5 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Марказий Осиёда француз фильмлари фестивалида минтақада илгари намойиш этилмаган бешта фильм кўрсатилади. Намойишлар Алишер Навоий номидаги киносарой ва Kinoxona кинозалида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Шахмат олимпиадасига қандай тайёрланмоқда? ФИДЕ президенти маслаҳатчиси билан суҳбат
2026 йил сентябрида Самарқанд Жаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади. ФИДЕ президенти маслаҳатчиси Берик Балгабаев қандай қилиб Grand Swiss Олимпиада репетициясига айлангани, ташкилотчилар қандай қийинчиликларга дуч келаётгани ва мусобақа мамлакатга нима бериши ҳақида Gazeta’га интервью берди.

Ўзбекистон шахмат бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтита медални қўлга киритди
20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида тезкор шахмат (рапид) ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон олтита медални қўлга киритди. Муҳиддин Мадаминов ва Муҳаммадзоҳид Суяров олтин медалларга эга бўлиб, жаҳон чемпионига айланди. Афруза Ҳамдамова ва Умида Омонова эса кумуш медаллар билан тақдирланди.

ҲАМАС ҳокимиятдан четлатилади, Ғазога халқаро кучлар киритилади, аҳоли кўчирилмайди. Трампнинг тинчлик режаси эълон қилинди
АҚШ президенти Дональд Трамп Ғазо секторида Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушни тўхтатиш бўйича 20 банддан иборат режани таклиф қилди. Трампнинг режаси Ғазо анклавининг Исроил томонидан аннексия ёки оккупация қилинишини назарда тутмайди. Исроил қўшинлари Ғазо секторидан босқичма-босқич олиб чиқилади.

Афғонистонда интернет тўлиқ ўчирилди
29 сентябрь оқшомидан бошлаб Афғонистонда интернет бутунлай ўчирилди. Мобил интернет ва сунъий йўлдош телевидениеси хизматларида ҳам узилишлар кузатилмоқда. NetBlocks халқаро веб-мониторинг хизмати вазиятни «Толибон» томонидан кўрилаётган «ахлоқий меъёрларни мустаҳкамлаш» чоралари билан боғлади.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!
