• Ср. Ноя 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Октябрда об-ҳаво қандай бўлади? – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


2025 йилнинг октябрь ойи об-ҳавонинг кескин ўзгариши билан бошланади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Сентябрь ойининг охирида кузатилган илиқ об-ҳаводан сўнг, 1−2 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудида ушбу мавсумдаги биринчи кузги совуқ кириб келиши кузатилади. Республика шимолида, марказий ва шарқий вилоятларда баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +18…+21, кечалари +8…+13, республика шимолида кундуз кунлари +13…+16, кечалари +4…+5 даражагача пасаяди.

3 октябрь куни фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради. 4−10 октябрда бутун республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳавог ҳарорати 5−7 даражага кўтарилади. Кундуз кунлари ҳаво +23…+26 даражагача исийди.

Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида айрим кунларда (2−3 кун) баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳарорат кечалари +10…+15 даражадан +5…10 даражагача (республика шимолида -2 даражагача бўлиши мумкин), кундуз кунлари +23…+28 даражадан +15…+20 даражагача ўзгариб туради.

Аввалги октябрлар қандай бўлган?

Иқлим хусусиятларига кўра, октябрь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати сентябрга нисбатан 6−7 даражага, республика шимолида 8−9 даражага паст бўлади.

Республиканинг катта қисмида ўртача кечки ҳарорат +5…+10 даражани ташкил этади. Кундузги ҳарорат одатда +23…+28 даражадан (айрим йилларда +30…+35 даражага етади) +10…+5 даражагача ўзгариб туради.

«Албатта, ҳар йили табиат об-ҳаво шароитларига ўз тузатишларини киритади ва баъзида ҳақиқий ҳарорат иқлим меъёридан сезиларли даражада фарқ қилади. Шундай қилиб, октябрда, айниқса, ойнинг иккинчи ярмида, кўпинча биринчи кузги совуқлар кузатилади», — дейди синоптиклар.

Метеорологик кузатувларнинг 150 йилдан ортиқ тарихида ҳарорат кечалари −6…−11, шимолда −10…−15, Устюртда -22 даражагача пасайган йиллар ҳам кузатилган.

Тошкентда октябрь ойида рекорд даражадаги минимал ҳарорат -11,2 даражан ташкил этган, у 1909 йилда қайд этилган. Бундай паст ҳаво ҳарорати ўтган асрда кузатилган. Бу асрда октябрда ҳарорат −2…−4 даражадан пастга тушмаган, республика шимолида −6…−11, Устюртда -15 даража совуқ кузатилган.

Метеорологик кузатувларнинг барча йиллари давомида октябрдаги энг юқори ҳарорат кўрсаткичлари республика ҳудудининг катта қисмида +37…+38 даражани, мамлакат шимолида ва Фарғона водийсида +32…+35 даражани ташкил этади.

Минимал ҳарорат рекордларидан фарқли, Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида максимал ҳарорат рекордлари шу асрда ўрнатилган.

Иқлим меъёрига кўра, октябрь ойида 4 кундан 6 кунгача, тоғларга яқин жойларда 7−9 кунгача, республиканинг энг чекка жанубида 1 кундан 3 кунгача ёмғир ёғиши мумкин. Камдан кам ҳолларда эса жуда қаттиқ совуқ кузатилганда (8−10 йилда бир марта) ёмғир қисқа муддатга қорга айланади.

Кўп йиллик давр учун ўртача ёғингарчилик миқдори 13 мм дан 25 мм гачани, тоғларда 27 мм дан 70 мм гачани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 3 мм дан 11 мм гачани ташкил этади. Ҳарорат тартиби бўйича ой ёғингарчилик миқдори бўйича турлича бўлиши мумкин.

Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича 2015 йил октябри ушбу асрдаги энг ёмғирли йил бўлган. Тошкентда ойлик ёғингарчилик миқдори 88 мм ни (ойлик меъёрдан деярли 4 баравар кўп) ташкил этди, бунда 3 кун ичида 62 мм ёмғир ёққан.

Тошкентда барча кузатув қаторлари учун октябрда максимал ойлик ёғингарчилик миқдори 1901 йилда қайд этилган бўлиб, у 126 мм ни ташкил этган.

Айрим йилларда бир ойда ёғингарчилик кузатилган кунлар сони 2−3 кундан ошмайди ва қатор ҳудудларда жуда кам ҳолларда ёғингарчилик кузатилмайдиган октябрь ойлари ҳам қайд этилади. 2001−2024 йиллар даври учун 2020 йил октябри энг қуруқ бўлиб, ой давомида ҳудуднинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб турган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *