Журналист Александр Зотов оғир хасталикдан сўнг 57 ёшида Тошкентда вафот этди, дея хабар бермоқда марҳум ишлаган UzMetronom сайти.

Александр Зотов кўп йиллар давомида «Правда Востока» газетасида ишлаган. У, шунингдек, Gazeta`да мухбир бўлиб фаолият юритган, бу ерда у ўз исми билан ҳам, Искандар Субҳанкулов тахаллуси билан ҳам мақолалар чиқарган. Қолаверса, «Сегодня» газетаси муҳбири ҳам эди.

Ҳамкасблари уни очиқкўнгил, меҳрибон ва самимий инсон ҳамда доимо ҳар қандай топшириққа боришга, бу интервью бўладими, маданий тадбир ҳақида мақола, ЙТҲдан репортаж, спорт мусобақаси ёки саноат корхонасидан материал бўладими, бажаришга тайёр одам сифатида эслашади.

Gazeta Александр Зотовнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради.