9 сентябрда ёпилган Тошкент шаҳри Сергели туманидаги Қумариқ кўчаси 15 октябргача ёпиқ қоладиган бўлди. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent маълум қилди.
Компания сентябрь бошидаги хабарида, кўча 30 сентябргача ёпилганини таъкидлаганди.
Компания хабарига кўра, 2025−2026 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Қумариқ кўчасида диаметри 325 мм бўлган иссиқлик тармоқларининг умумий 1000 метр узунликдаги қисми алмаштирилмоқда.
Қайд этилишича, ишлар давомида карго хизматлари, Авиация хавфсизлиги хизмати, Аэропорт ходимлари, авария-қутқарув хизматлари ҳамда яқин атрофдаги уйларнинг аҳолиси учун кириш ва ўтиш имконияти таъминланади.