Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Кувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Учрашув 9 октябрь куни соат 18:00 да Тошкентдаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтади.
Шунингдек, терма жамоа 13 октябрь куни Малайзия пойтахти Куала Лумпурда Уругвайга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ўйинлар миллий жамоанинг ФИФА Жаҳон чемпионатига тайёргарлик доирасида ташкил этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик футболчилари 5 июнь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида БАА билан 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этиб, 2026 йилги мундиалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритганди. Бу мамлакат тарихидаги илк жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳисобланади.
