Gazeta нашрининг «Сенинг ёшлигинг менда бўлсайди…» номли ушбу лойиҳасида эл-юрт орасида ҳурматга сазовор кишилар ўз ёшлигини эслаб, ҳозирги замон нуқтаи назаридан ёшларга тавсиялар беради. Навбатдаги меҳмон — педагог Нодира Исамуҳаммедова.
Нодира Исамуҳаммедова — 1979 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Жаҳон тиллари университетида инглиз тили таржима назарияси ва амалиёти йўналишида бакалавр, магистр даражаларини олган ҳамда шу ерда меҳнат фаолиятини бошлаган.
Кейинчалик Британиянинг Лидс университетида ҳам магистратурада таҳсил олган. Бир муддат Мисрда, яна бир муддат Канадада истиқомат қилган. Бугунги кунда Тошкентдаги Вестминстер университетида доцент сифатида фаолият олиб боради, филология фанлари доктори. Онлайн таълим бўйича Mentor Hub лойиҳаси асосчиси.
Тавсиялар билан YouTube саҳифамизда танишишингиз мумкин.
