• Вс. Апр 12th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

2 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Сардор Умурзаков Иордания подшоҳи Абдулла II билан учрашди

Сардор Умурзаков бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Иорданияда подшоҳ Абдулла II қабулида бўлди. Унда савдо, сармоя, соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, Яқин Шарқ минтақаси, хусусан, Ғазо, Ғарбий Соҳил ва Қуддусдаги сўнгги воқеалар муҳокама қилинди.


дайжест

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари барқарор босқичга етди — Абдулазиз Камилов

Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп президентларининг музокаралари Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларини барқарор даражага олиб чиқди, деб таъкидлади президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Камилов. У шунингдек, Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеясидаги ташаббусларини ҳам тилга олди.


дайжест

Ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланди

Ўзбекистонда 2 октябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидияга аризалар қабул қилиш бошланмоқда. Номзодлар ижтимоий шкала бўйича камида 30 балл тўплаши, уй-жойи ёки муддати ўтган қарзи бўлмаслиги керак. Аризалар ЯИДХП ёки Давлат хизматлари марказларида топширилиши мумкин.


дайжест

Ўзбекистон ва АҚШ 3−4 млрд долларлик энергетика лойиҳалари ҳақида келишиб олди — энергетика вазири

Ўзбекистон ва АҚШ 3−4 млрд долларлик энергетика лойиҳалари бўйича келишувга эришди. Air Products билан кўмирни газлаштириш, синтез-газ олиш, Gulf билан ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини яратиш, Schlumberger ва Baker Hughes билан қазиб олиш соҳасида янги технологиялар ҳақида келишиб олинган.


дайжест

Хоразмда 5,9 млрд долларга «яшил» авиаёқилғи ишлаб чиқариш заводи қурилади

Хоразм вилоятида ҳавога зарарли чиқинди чиқариш даражаси нолга тенг авиаёқилғи ишлаб чиқариш заводи қурилади. Инвестициялар ҳажми 5,9 млрд долларни ташкил этади. Allied Biofuels компанияси лойиҳаси доирасида йилига 540 минг тоннадан ортиқ экологик ёқилғи ишлаб чиқариш кўзда тутилган.


дайжест

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи $8,1 млрдга кўпайиб, $72,2 млрдга етди

I ярим йилликда Ўзбекистон умумий ташқи қарзи 8,1 млрд долларга ортиб, 72,2 млрд долларга етди. Бунда давлат ташқи қарзи 36,8 млрд (+2,9 млрд), корпоратив ташқи қарз 35,4 млрд (+5,2 млрд) долларга тенг бўлди. Хориждан пул ўтказмалари кўпайиши натижасида жорий операциялар ҳисоби тақчиллиги қисқарди.


дайжест

Halyk Bank Click’нинг 49 фоизини сотиб олиш учун Қозоғистон регуляторидан рухсат олди

Қозоғистоннинг Halyk Bank банки Click’нинг 49% улушини сотиб олиш учун мамлакат регуляторидан рухсат олди. Halyk Bank ва Click ўртасидаги битимни якунлаш учун Ўзбекистон Марказий банки ҳамда Рақобат қўмитасининг рухсати зарур. Айни пайтда Ўзбекистон регуляторлари битимга рухсат берганича йўқ.


дайжест

Ўзбекистонда сентябрь ойидаги инфляция. Ой ва йил давомида нархлар қандай ўзгарди?

Ўзбекистонда сентябрда ойлик инфляция 0,6 фоизгача тезлашди, йиллик ҳисобда эса 8 фоизгача секинлашди. Помидор, булғор қалампири, сабзи ва тухум қимматлашди. Картошка ва пиёз нархлари пасайди.


дайжест

«Медиасаводхонлик ортиқ ҳашамат эмас». Бокудаги II Озарбайжон-Ўзбекистон медиа форуми қандай ўтди?

Бокуда ўтган II Озарбайжон-Ўзбекистон медиа форумида медиасаводхонлик энди ихтиёрий кўникма эмаслиги, дезинформация энг катта муаммога айлангани, тартибга солиш цензурага асосланмаслиги кераклиги айтилди. Ахборот хавфсизлиги ва ахлоқий масъулиятга тўхталинди. Форум якунлари — Gazeta репортажида.


дайжест

«Камар билан уришган, тишларини синдиришган». Тошкентда ногиронлиги бўлган бола зўравонликка учради

Тошкентдаги касб-ҳунар техникумида ногиронлиги бўлган 17 ёшли бола зўравонликка учради. Боланинг айтишича, унинг кўкрагига муштлаб, орқасига эса камар билан уришган. «Ваҳшийларча урган, баданларига қараб бўлмайди», — дейди она. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмокда.


дайжест

Тошкент шаҳри кенгаши гул кўчатларини экиш учун 10 млрд сўм ажратди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳри кенгаши мавсумий гул кўчатларини экиш ишлари билан боғлиқ харажатлар учун 10 млрд сўм ажратди. Бунда маблағнинг 1,82 миллиард сўми турли ободонлаштириш бошқармаларига, 8,18 миллиард сўм эса туман кесимида тақсимланди.


дайжест

Прокуратура: Grand Mir меҳмонхонаси ўрнида кўп қаватли бино қуришга рухсат берилмаган, рухсат — 5 қаватгача

Тошкент прокуратураси Боғсарой маҳалласи аҳолисининг Grand Mir меҳмонхонасини бузилиши ва ўрнида 30 қаватли марказ қурилишига қарши мурожаатига жавоб берди. Лойиҳа Арxитектура-шаҳарсозлик кенгашида кўриб чиқилмаган, бош режага кўра ҳудудда беш қаватдан баланд бино қурилишига йўл қўйилмайди.


дайжест

Қумариқ кўчасининг ёпиқ қолиш муддати 15 октябргача узайтирилди

9 сентябрда ёпилган Тошкент шаҳридаги Қумариқ кўчаси ой охиригача очилиши керак эди. Veolia Energy Tashkent кўча 15 октябргача ёпиқ қолишини маълум қилди.


дайжест

Камбағал оилаларга кредит ажратиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан «Камбағал оилалар реестри»га киритилган оилаларга кредитлар ажратиш тартиби тасдиқланди. Кредитлар ноутбук, тадбиркорликни бошлаш учун кичик ишлаб чиқариш ускуналари ҳамда кўчма дўкон, мотороллер, скутер каби бошқа асосий воситаларни сотиб олиш учун ажратилади.


дайжест

Қандай қилиб музликлар ҳақидаги маълумотларни қарор қабул қилиш воситасига айлантириш мумкин?

Марказий Осиё ва Европа мамлакатлари олимлари криосфера ҳақидаги маълумотлар ҳамда уларни таҳлил қила оладиган мутахассислар етишмаслигини муҳокама қилди. Gazeta сув ресурсларини мониторинг қилиш ва бошқаришни яхшилаш учун улар қандай чораларни таклиф этгани ҳақида сўзлаб беради.


дайжест

«Сенинг ёшлигинг менда бўлсайди…» Педагог Нодира Исамуҳаммедова тавсиялари

Gazeta нашрининг «Сенинг ёшлигинг менда бўлсайди…» номли ушбу лойиҳасида эл-юрт орасида ҳурматга сазовор кишилар ўз ёшлигини эслаб, ҳозирги замон нуқтаи назаридан ёшларга тавсиялар беради. Навбатдаги меҳмон — педагог Нодира Исамуҳаммедова.


дайжест

Ўзбекистон Кувайт билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрда бўлиб ўтадиган ФИФА кунларида Кувайт билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув 9 октябрь Тошкентда бўлиб ўтади.


дайжест

Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилда футбол бўйича U-20 ЖЧга мезбонлик қилади

Ўзбекистон ва Озарбайжон биргаликда 2027 йилда бўлиб ўтадиган ФИФАнинг 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Ўзбекистонда ўтказилган футзал бўйича ЖЧ халқаро ҳамжамият томонидан эътироф этилди, дея таъкидлади миллий футбол ассоциацияси.


дайжест

Telegram Қозоғистонда ўз офисини очди

Telegram асосчиси Павел Дуров президент Қосим-Жомарт Тоқаев билан учрашди. Маълум бўлишича, компания расман Astana Hub аъзосига айланди, Қозоғистонда ўз офисини очди ва AIem.Ai. марказида сунъий интеллект лабораторияларини ишга туширди.


дайжест

Афғонистонда интернет тикланди

Афғонистонда салкам 48 соатли узилишдан сўнг интернет ва уяли алоқа тикланди. Мамлакатда интернет йўқлиги фонида аэропортлар ва банклар фаолиятида узилишлар юзага келди. «Толибон» вазиятга расман изоҳ бермади.


дайжест

АҚШда шатдаун: ҳукумат сўнгги 7 йил ичида биринчи марта ўз ишини тўхтатди. Асосий маълумотлар

АҚШ ҳукумати 1 октябрь куни Конгресс янги молиявий йил учун бюджетни келиша олмаганидан кейин ишни қисман тўхтатди. Бу сўнгги етти йил ичида мамлакатдаги биринчи шатдаундир. Республикачилар ва Демократлар шатдаунда бир-бирини айбламоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *