• Вс. Мар 8th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Чақалоқларга исм топиш неча пул?


Калифорния (АҚШ)лик Тейлор Ҳамфри ҳеч ким қилмаган ишга қўл урди. У янги туғилган чақалоқларга исм топиш билан шуғулланади ва шундан даромад қилади, деб ёзди CBS News.

Фарзандига исм танлашда қийналаётган ота-оналар — аёлнинг мижозлари. Исм ўйлаб топиш аввалига шунчаки эрмаги эди, вақтлар ўтиб у чинакам экспертга айланди.

Бир куни Ҳамфрига ижтимоий тармоқ орқали бир аёл мурожаат қилиб, чақалоғига исм топиб беришни илтимос қилди. Нотаниш аёлга ёрдам берганидан сўнг, исмшунос профессионал фаолиятини бошлади. Мижозларнинг аксарияти уни ижтимоий тармоқларда топади, нақ 100 минг обуначиси бор. Тейлорнинг айтишича, таниқли инсонларга ҳам хизмат кўрсатган.

Аёл мижозлар учун уларнинг фарзандига мос келадиган исмлар рўйхатини тузади. Оддий рўйхат — 200 доллар, махсус VIP-пакет — минг долларгача.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *