• Ср. Авг 12th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

1 ноябрдан газ баллон ўрнатганлар «техпаспорт» алмаштириши шарт бўлмайди


1 ноябрдан бошлаб автомобилга газ баллон ўрнатилганидан сўнг «техпаспорт» (автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома)ни алмаштириш талаб этилмайди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди

Президентнинг 2025 йил 16 сентябрда “Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-286-сон қарори қабул қилинган.

Унга кўра, жорий йилнинг 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб транспорт воситасига газ баллони ўрнатилганлигига оид маълумотларни электрон шаклда юритиш орқали транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тартиби бекор қилинади.

Аввалроқ 2026 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганлигига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланиши таклиф этилган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *