Владимир Норов Хитойнинг «Дўстлик» мукофоти билан тақдирланди
Ўзбекистоннинг собиқ ташқи ишлар вазири ва ШҲТ бош котиби Владимир Норов Хитойнинг «Дўстлик» мукофоти билан тақдирланди. У ушбу мукофот билан тақдирланган илк Ўзбекистон вакили бўлди.

Ўзбекистоннинг ЖАРдаги элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг Жанубий Африка Республикасидаги элчиси тайинланди. ЖАР президенти Ўзбекистон дипломатик миссияси раҳбари Ашраф Ходжаевдан ишонч ёрлиғини қабул қилди. Ашраф Ходжаев айни пайтда Ўзбекистоннинг Қатардаги элчиси бўлиб ҳам ҳисобланади.

Марказий банк TBC, Davr Bank ва Hamkorbank`ни 2,5 млрд сўм жаримага тортди
Марказий банк TBC Bank, Davr Bank ва Hamkorbank`нинг истеъмолчилар ҳуқуқларини бузганини аниқлади. Банклар 2,5 млрд сўм жаримага тортилди. Шунингдек, уларга ноқонуний ушлаб қолинган 28 млрд сўмдан ортиқ фоизлар, комиссия ва тўловларни қайтариш вазифаси юклатилди.

АҚШ компанияси Ўзбекистонда 100 тагача автозаправка қуриш имкониятини кўриб чиқмоқда
Американинг Gulf компанияси Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 100 тагача ёқилғи қуйиш шохобчаси қуришни режалаштирмоқда. Лойиҳа тўлиқ хорижлик инвестор томонидан амалга оширилиши кутилмоқда, «Ўзбекнефтгаз» эса давлат ҳамкори сифатида иштирок этади.

️Шаҳло Турдиқулова Жаҳон Фанлар академияси академиги дипломини қабул қилди
Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти️ Шаҳло Турдиқулова Бразилиядаги конференцияда Жаҳон Фанлар академияси (TWAS) академиги дипломини қабул қилди. У йил бошида мазкур ташкилот академиги этиб сайланган эди.

Истанбулда ўзбекистонлик (лар) гиёҳвандлик ва психотроп моддалар айланмасида гумонланиб ушланди
Истанбулда 6 киши, жумладан, блогер «Жасмин» гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасида гумонланиб ушланди, деб хабар берди Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси. Улар ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасасига жойлаштирилган.

Ўзбекистонда эски автомобиллардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2026 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатга олиш тақиқланиши мумкин. Тегишли қарор лойиҳаси ИИВ томонидан муҳокама учун эълон қилинди.

Safe Road иловасида «чиройли» авторақамлар савдоси йўлга қўйилди
Safe Road иловаси орқали янги хизмат — давлат авторақамларини харид қилиш имконияти йўлга қўйилди. Булар аукционга қўйилиб, сотилмаган 1−3-тоифадаги давлат рақами белгилари бўлиб, тўлов миқдори жисмоний шахслар учун 7 млн сўм, юридик шахслар учун эса 10,3 млн сўмни ташкил этади.

Ўзбекистон ва Россия янги миграция қоидаларини изламоқда
Ўзбекистон ва Россия миграция сиёсатини такомиллаштириб, муаммо атрофидаги кескинлик ва салбий фикрларни юмшатадиган чора-тадбирларни муҳокама қилди. Ўзбекистон Миграция агентлиги Россия расмийларига Жиззах ва Андижонда миграцияолди тайёрлов ва рус тили тести марказларини ташкил этишни таклиф қилди.

Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳамда Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар таъсис этилади
Ўзбекистонда фаол ижод қилаётган драматугрлар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий, ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотлар таъсис этилади. Ғолиблар ҳар икки йилда 27 март куни 63,5 млн сўм миқдорида бир марталик пул, диплом ва статуэткалар олади.

Ўзбекистонда оғир юк машиналари ва самосваллар учун алоҳида рақамлар жорий этиш таклиф қилинмоқда
2026 йилдан вазни 44 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари ва очиқ конларда ишловчи ўзиағдарувчи юк автомобиллари учун алоҳида давлат рақам белгилари жорий этиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, оғир юк машиналарининг тунги вақтда йўл четида тўхтаб туриши учун жавобгарлик белгиланиши ҳам кўзда тутилган.

Etihad Airways’га Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди
БААнинг Etihad Airways авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Компания Абу Даби — Тошкент — Абу Даби йўналишида рейсларни амалга оширади. Etihad Абу Дабидан Тошкентга парвозларни 2026 йил 17 мартдан бошлаб йўлга қўйиш ниятини маълум қилганди.

Самарқанд 2028 йилда Марказий Осиёда биринчи Халқаро астрономия конгрессига мезбонлик қилади
Ўзбекистон 2028 йилда Халқаро астронавтика конгрессига мезбонлик қилади. «Ўзбеккосмос» тадбир ўтказиладиган жой сифатида Самарқандни таклиф қилди. Агентликка кўра, тадбир 10 мингга яқин меҳмонни жалб қилиши мумкин. Бу йилги конгресс Сиднейда ўтказилган бўлса, аввалгиси Миланда бўлганди.

Дам олиш кунлари қуруқ об-ҳаво сақланиб туради
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +20…+25 даража атрофида бўлади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

1 ноябрдан автомобилга газ баллон ўрнатилганидан сўнг «техпаспорт»ни янгилаш талаб этилмайди
Ўзбекистонда 1 ноябрдан автомобилга газ баллон ўрнатилганига оид маълумотлар электрон шаклда юритилади. Шу сабаб газ баллон ўрнатилган автомобилнинг «техпаспорт»ини алмаштириш талаб этилмайди.

Иқлим ўзгариши Марказий Осиёнинг баланд тоғли қишлоқлари аҳолиси ҳаётига хавф солмоқда — экспертлар
Марказий Осиё тоғларида музликларнинг тез эриши музлик кўлларининг пайдо бўлишига олиб келяпти. Уларнинг табиий тўғони тош, тупроқ ва муздан иборат бўлгани сабаб ёрилишга мойил. Бундай сув оқими бутун қишлоқларни йўқ қилишга қодир. Экспертлар аҳолини қандай ҳимоя қилиш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистоннинг учта вилоятида гуруҳ аъзоларидан 111 кг наркотик олиб қўйилди
Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятларида наркотикни олиб ўтишда гумон қилинган олти нафар шахс қўлга олинди. ИИВ, ДХХ ва божхона ходимлари томонидан 111 кг гиёҳванд моддалар, жумладан, гашиш ва опий мусодара қилинди. Гуруҳнинг қолган аъзоларини ушлаш операцияси давом этмоқда.

Ўтган сентябрда об-ҳаво қандай бўлди?
Ўтган сентябрь ойи Ўзбекистонда анча иссиқ, кескин ҳарорат ўзгаришларисиз ва жуда қуруқ бўлди. Баъзи ҳудудларда бу ой рекорд даражадаги энг иссиқ сентябрлар учлигига кирди.

Қирғизистон президенти болалар ва аёлларга қарши жиноятлар учун ўлим жазосини қайтаришни таклиф қилди
Садир Жапаров Қирғизистонда болалар ва аёлларга қарши жиноятлар учун ўлим жазосини қайтаришни таклиф қилди. Бу 17 ёшли мактаб ўқувчисининг зўрланиши ва ўлдирилиши билан боғлиқ шов-шувли ишдан кейин рўй бўлди. Қатор ҳуқуқ ҳимоячилари суд тизимининг ноқислигини таъкидлаб, ташаббусга қарши чиқди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!
