• Чт. Фев 12th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Пезешкиён пойтахтни Теҳрондан кўчиришга қаттиқ киришди


Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Ҳўрмузгон вилояти тадбиркорлари билан учрашувда мамлакат пойтахтини кўчириш масаласини яна кўтарди.

Пойтахтни Теҳрондан кўчириш — танлов эмас, балки заруратдир, деди у.

«Мен Олий раҳбар (Али Хоманаий)га пойтахтни Форс кўрфази томонга кўчириш зарурлигини айтдим. Бошқа иложимиз йўқ, шунга мажбурмиз, шу кетишда давом этсак, муаммолар кўпаяди. Сув захираларимиз кундан-кунга камаймоқда, сўнгги пайтларда ернинг чўкиши кузатиляпти, Теҳроннинг баъзи ҳудудларида чўкиш 30 сантиметрга етдин», — деди Эрон президенти.

Масъуд Пезешкиён президент бўлганидан буён пойтахтни кўчириш ҳақида кўп гапиради. У мамлакат бош шаҳри жанубда, денгиз бўйида бўлиши тарафдори. Бу нафақат иқтисодий ва сиёсий, балки экология масаласи ҳамдир. Теҳрон сув танқислиги, ҳавонинг ифлосланиши ва тупроқнинг чўкиши каби улкан муаммолар исканжасида қолган.

Маълумот учун: Теҳрон — Эроннинг энг катта шаҳри, аҳолиси 13 миллион кишидан ошади. 1795 йилдан бери мамлакат пойтахти.

Пойтахтни бошқа жойга кўчириш — эски масала: 2009, 2013, 2017 йилларда ва ҳозир ҳам кун тартибига чиқди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *