• Пн. Ноя 10th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасидаги маоши маълум бўлди


Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи деб эълон қилиниши кутилаётган Фабио Каннаваро йилига 3,5-4 млн евро атрофида маош олади, деб хабар берди «Спорт-Экспресс» келишувга яқин манбага асосланиб.

Бунга унинг мураббийлар штаби харажатлари ҳам киради.

Нашр қайд этишича, шартнома тузилса, 52 ёшли Каннаваро терма жамоа мураббийи сифатида жаҳондаги энг кўп маош олувчи тўртинчи мутахассисга айланади. Энг кўп маош олувчилар учлиги Карло Анчелотти (Бразилия терма жамоаси), Томас Тухел (Англия) ва Юлиан Нагелсман (Германия).

Каннаваро Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан бир йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда. Миллий жамоа ЖЧ-2026да муваффақиятли иштирок этса, Фабио Европага қайтиши ёки Ўзбекистон билан шартномани узайтириши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *