• Пн. Ноя 10th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Японияда биринчи марта аёл киши бош вазир бўлиши мумкин


Япония бош вазири лавозимини биринчи марта аёл киши эгаллаши мумкин, деб хабар берди NHK.

Собиқ иқтисодий хавфсизлик вазири Санаэ Такаити ҳукмрон Либерал-демократик партия раҳбарлиги учун сайловида ғалаба қозонди.

Такаити ўнг қарашлари ва япон милитаризмининг рамзи — Ясукуни ибодатхонасига ташрифи билан танилган. Ҳозирча у кескин мавзуларни кўтаргани йўқ.

Япония бош вазири октябр ойи ўрталарида парламент томонидан сайланади. ЛДП парламентдаги кўпчилик ўрнини йўқотган бўлса-да, мухолифат ягона номзод борасида келишиб олиш даргумон, шу боис Такаитининг имкониятлари юқори баҳоланмоқда.

2025 йил сентябр ойи бошида бош вазир Шигеру Исиба истеъфога чиқишини маълум қилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *