7 октябрга куни соат 16:35 да Афғонистон ҳудудида эпицентри 5 баллни ташкил этган зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг маркази.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Шўрчи туманида 2 балл, 192 км;
  • Узун туманида 2 балл, 199 км;
  • Денов туманида 2 балл, 204 км;
  • Қумқўрғон туманида 2 балл, 211 км;
  • Сариосиё туманида 2 балл, 211 км;
  • Олтинсой туманида 2 балл, 212 км.

Зилзила эпицентри Тошкентдан 434 км жануби-шарқда, магнитуда: 5,2. Чуқурлик: 30 км.

6 октябрь куни ҳам Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши сезилганди. Унда Қирғизистоннинг Жалолобод ҳудудида содир бўлган зилзила Наманган, Фарғона, Андижон, Тошкент ва Сирдарё вилоятларида сезилди.