«Охири кўринмаётган урушлар давлатларимизга салбий таъсир кўрсатмоқда» — Ўзбекистон президенти ТДТ саммитида
Ўзбекистон президенти ТДТ саммитида ташкилотга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари ва махсус хизматлари раҳбарлари учрашувини Самарқандда ўтказишни таклиф қилди. У, шунингдек, экстремистик ва радикал мафкурага қарши кураш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди.

Мирзиёев ва Путин мулоқоти: Ўзбекистон раҳбари ҳамкасбини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аввалида Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни туғилган куни билан табриклади. Томонлар стратегик шерикликни ривожлантириш, алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади
Президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда чет эл фуқаролари учун махсус солиқ режими жорий этилади. 50 минг доллар миқдорида махсус йиғим тўлаган ва Ўзбекистонда банк ҳисобварағини очган чет эл фуқароларининг Ўзбекистондан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлари даромад солиғидан озод қилинади.

Олтин нархи тарихда биринчи марта унция учун $4000 дан ошди
Нью Йорк товар биржасида (CОМЕХ) олтин фьючерслари нархи 0,6 фоизга кўтарилиб, бир унция учун 4000,1 долларни ташкил қилди. Бу олтин нархи тарихда биринчи марта унция учун 4000 доллардан ошганини англатади. Олтинга бўлган талабнинг ўсиши АҚШ ҳукуматидаги шатдаун фонида кузатилмоқда.

Ўзбекистон IT компаниялар учун кадр етказиб берувчидан жозибадор марказга айланмоқда — вазир
Тошкентда Ўзбекистон АКТ соҳасидаги энг муҳим йиллик тадбир — ICT Week 2025 бўлиб ўтди. Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Gazeta билан суҳбатда ҳафталикнинг асосий мавзуси инсон капиталини ривожлантириш эканини қайд этди. «Истеъдодларимиз мамлакатнинг энг асосий бойлигидир», — деди у.

Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш альянси ташкил этилади — вазир
Шавкат Мирзиёев СИни ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратиш ва Қорақалпоғистонда маълумот марказлари қуришга 100 млн доллардан ортиқ сармоя киритаётган инвесторлар учун шароит яратиш топшириғини берди. Шунингдек, вазирлик ва идоралар ишини мувофиқлаштириш учун СИни ривожлантириш альянси тузилади.

Тошкентда сохта ДХХ ва ПА ходими 3,5 йилга қамалди
Тошкентда 33 ёшли эркак ДХХ гувоҳномасини сохталаштириб, ўзини Президент администрацияси вакили сифатида кўрсатиб юргани аниқланди. Суд ҳукми билан у 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Айбланувчи жиноятларидан жабр кўрган фуқаролардан ИИОга хабар беришлари сўралди.

Доллар тушиши ва ўқув йили бошланиши сабаб пойтахтда уй ижараси нархлари ошди — МҲТИ
Тошкент шаҳридаги уй-жой ижараси нархлари ошишига АҚШ доллари курсининг пасайиши ва янги ўқув йилининг бошланиши таъсир қилди. Оддий таъмирланган уйларнинг ижараси ўртача 18−19 долларга, тўлиқ таъмирланган уйларники эса ўртача 30−40 долларга кўтарилган.

«Бож ставкалари фақат қонун даражасида белгиланиши лозим» — Бобур Бекмуродов
«Юксалиш» ҳаракатига кўра, шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган товарлар бўйича божсиз лимитлар фуқароларга қўшимча харажат ва бозорда рақобатнинг пасайишига сабаб бўлмоқда. Ҳаракат раиси ставкаларни қонун даражасида белгилаш, Вазирлар Маҳкамаси эса тартибларни ишлаб чиқиши лозимлигини таъкидлади.

Тошкентга октябрда 200 та электробус, 2026 йилда эса 1000 та автобус олиб келинади
Тошкентга 2025 йил октябрида 200 та янги электробус, 2026 йилда эса 1000 та автобус олиб келинади. Натижада пойтахтдаги автобуслар сони 2891 тага етади, ўртача қатнов давомийлиги 30 дақиқани, йиллик ташиладиган йўловчилар сони 750 млн нафарни ташкил этиши кутиляпти.

Мулоҳаза. Реновация нималарга қодир: бизда ва хорижда
Ўзбекистонда кутилаётган реновация эски уйлар ўрнига янгиларини қуришни назарда тутади. Бироқ хориж тажрибасига кўра, бузмасдан ҳам янгилаш мумкин. Бу экотизимларни сақлаб қолади, аҳоли манфаатларини ҳисобга олади, жамиятнинг ривожланганлик даражасини кўрсатади, деб ёзади меъмор Равшан Салимов.

«Тизимдаги камчиликка қатъий баҳо берилиши лозим». Сенатор — Фурқат тумани ИИБ ходимларининг ҳаракатлари ҳақида
Сенат Фарғона вилоятида ИИБ ходимлари таҳқирлаб, калтаклаган мактаб директори ишини назоратга олди. «Тизимдаги камчилик ва қонунбузилишларга қатъий баҳо берилиши лозим», — деди сенатор Малика Қодирхонова. Олий судга кўра, Фурқат тумани ИИБ бошлиғи ва ўринбосари 6 та модда бўйича айбланмоқда.

Шовқиндан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун учинчи уринишда Сенатга юборилди
Қонунчилик палатаси депутатлари аҳолини шовқиндан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди ва Сенатга юборди. Қонун лойиҳасига аввалги мажлисдаги эътирозлардан сўнг тузатишлар киритилган. Лекин шунга қарамай айрим бандлари яна муҳокамага сабаб бўлди.

Тошкент метро бекатида туғилган чақалоқ ва онасига метро умрбод бепул бўлади
«Ғафур Ғулом» метро бекатида туғилган бола ва унинг онасига умрбод метродан бепул фойданалиш картаси берилади. Тошкент метрополитенига кўра, хизмат давомида жасорат кўрсатган ходима Наима Махамаджонова ва бошқалар ҳам рағбатлантирилади.

Афғонистонда юз берган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
Сурхондарё вилоятида Афғонистон ҳудудида содир бўлган зилзила кучи сезилди. Ер силкиниши эпицентрда 5 баллни ташкил этган бўлса, Ўзбекистон ҳудудида 2 балл бўлди.

Зойир Мирзаев боғча болаларининг овқатдан заҳарланишига алоқадорлар ишдан олиниши кераклигини айтди
Зойир Мирзаев Тошкент вилоятида боғча болаларининг овқатдан заҳарланишига алоқадор барча ишдан олиниши кераклигини айтди. Унинг айтишича, ўшанда болалар учун 5−6 миллиардлик дори-дармон етказилган. Ушбу иш бўйича 11 киши қамоққа олинган. «Аутсорсинг тизими қонун олдида жавоб беради», — деди у.

Шахснинг розилигисиз уни тасвирга олишни тақиқловчи қонун Сенатга юборилди
Қонунчилик палатаси мажлисида шахсларнинг тасвирга бўлган ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46−1-моддасига киритилаётган норма депутатларда саволлар туғдирди. Қонун қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

Сунъий интеллект саратонни даволай оладими? Meta вице-президенти Руслан Салоҳутдинов — машинавий тафаккурнинг келажаги ҳақида
Тошкентлик Руслан Салоҳутдинов — сунъий идрок бўйича АҚШнинг етакчи тадқиқотчиларидан бири ва шу йўналишда Meta вице-президенти. У Siri’ни ривожлантирган, ҳозирда ChatGPT’га ўхшаш тизимларни такомиллаштиряпти. Биз у билан сунъий идрок келажаги, унинг ижодкорлиги ва ҳиссиётлари ҳақида суҳбатлашдик.

Ўзбекистонда Meta ваколатхонаси очилиши мумкин
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Meta вакиллари билан Ўзбекистонда унинг ваколатхонасини очиш, реклама, контент монетизацияси каби масалалар муҳокама қилинди. Meta мамлакатда электрон хизматлар кўрсатувчи хориж компаниялари орасида энг йирик солиқ тўловчи бўлиб турибди.

Мулоҳаза: Миллий терма жамоа либоси — Ўзбекистон учун зўр имконият
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати Ўзбекистон учун дунё жамоатчилиги кўз ўнгида ижобий ва ёрқин таассурот қолдириш учун яхши имкониятлардан бири (агар энг зўри бўлмаса). Имкониятни кўкка совурмай, ҳар бир ишни ўз эгасига топшириш керак. Хусусан, терма жамоа либоси масаласини ҳам.

ОФК ЎФАни Қатарга қарши ўйиндаги қоидабузарликлар учун 340 минг доллар жаримага тортди
ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Қатарга қарши ўйинни ўтказишда қоидабузарлик содир этгани учун 340 минг доллар жарима қўллади. Бунда ОФК билан келишмасдан ёпилиш маросими ташкил этилган ва BYD автомобиллари иштирокида «эмбуш-маркетинг»га йўл қўйилган.

АҚШ ўсмир мигрантларга ихтиёрий равишда кетиш учун 2500 доллар тўлашни режалаштирмоқда
АҚШ ҳукумати ҳамроҳи бўлмаган ўсмир муҳожирлар ўз мамлакатларига ихтиёрий равишда қайтса, уларга 2500 доллар тўлашни режалаштирмоқда.

Дунёда 100 миллиондан ортиқ одам вейп чекяпти — ЖССТ
ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда дунёда 100 миллиондан ортиқ одам электрон сигаретлар (вейп) чекмоқда, уларнинг камида 15 миллиони 13−15 ёшлилардир. ЖССТ экспертларининг фикрича, бу сайёрада «никотинга қарамликнинг янги тўлқини»га олиб келиши мумкин.

Физика бўйича Нобель мукофоти квант механикасидаги кашфиёт учун берилди
2025 йилда физика бўйича Нобель мукофоти АҚШ олимлари Жон Кларк, Мишель Деворе ва Жон Мартинисга «электр занжирида макроскопик квант-механик туннеллашни ва энергияни квантлашни кашф этгани учун» берилди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!
