• Пт. Ноя 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қозоғистонда Павел Дуров сабаб текширув бошланди


Қозоғистондаги Кўлсай кўллари миллий боғи Телеграм асосчиси миллиардер Павел Дуровнинг кўлда ноқонуний чўмилиши бўйича текширув бошлади, деб хабар берди Tengri News. Истироҳат боғи тартибни бузган ходимларни жазолайди

Аввалроқ Дуров Телеграмдаги аккаунтида кўлда сузаётгани, фонда қор билан қопланган тоғлар акс этган видеони жойлаштирган эди. 

Кейинчалик Кўлсай кўлларида сузиш қатъиян ман этилгани, бу маъмурий ҳуқуқбузарлик эканлиги ва шунинг учун боғ раҳбарияти ички текширув бошлаганини таъкидлади.

«Белгиланган ҳудудни нотўғри назорат қилишга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилади», деди парк маъмурияти Дуровга қўлланилиши мумкин бўлган жарима ҳақида гапирмасдан. 

Кўлсай кўллари давлат миллий табиат боғи таркибига киради, яъни ҳар қандай қоидабузарлик Жиноят кодексининг 100-моддасига мувофиқ жарима солинишига сабаб бўлди. Қозоғистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 380-1 — моддасига жарима 39 320 тенгени ташкил этади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *