6 октбярь куни «Ғафур Ғулом» метро бекатида туғилган бола ва унинг онаси умрбод метродан бепул фойдаланади, дея хабар бермоқда Тошкент метрополитени матбуот хизмати.

Қайд этилишича, уларга бутун умр бепул метродан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус карта топшириш режалаштирилган.

«Бу совға — метро ходимлари фидойилиги ва инсонпарварлиги тимсоли бўлиб, пойтахт метрополитени тарихида алоҳида ўрин тутади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, хизмат давомида огоҳлик ва жасорат намунасини кўрсатган навбатчи ходима — Наима Махамаджонова ҳамда жараёнда иштирок этган бир қатор метро ходимлари Тошкент метрополитени раҳбарияти томонидан рағбатлантирилиши назарда тутилган.