Сурхондарё вилояти Бандихон туманида 3 сентябрь куни пахта теримидан аёлларни миндириб қайтаётган Labo Cobalt билан тўқнашди. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
Шу куни соат 19:00 ларда Гулбоғ маҳалласи худудидан ўтувчи автомобиль йўлида Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги Cobalt билан тўқнашган.
Оқибатда Labo ҳайдовчиси ҳамда 5 нафар йўловчи аёл турли даражадаги жароҳатлар билан туман касалхонасига етказилган.
Kun.uz жабрланувчилардан бирининг яқинлари билан суҳбатлашган ва машина салонида 16 нафар аёл бўлгани ҳақида хабар берганди. ЙҲХБ бу маълумотни асоссиз деб атади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.