Ўзбекистонлик икки карра Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов (16−0, 14 КО) профессионал рингдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

Санкт Петербургда бўлиб ўтган IBA.PRO 10 бокс оқшомида ўзбекистонлик жангчи Россия вакили Виталий Кудухов (7−4, 3 КО) билан тўқнаш келди ва жангда ҳакамларнинг якдил овозлари билан ғалаба қозонди.

Бўй томондан рақибидан пастроқ бўлган Кудухов (185 см га 200 см) фаол равишда олдинга бориб, яқин масофада жанг қилишга ҳаракат қилди. Жалолов жангнинг бошида муваффақиятли қарши ҳужумга ўтди, аммо иккинчи ярмида яққол чарчаб қолди ва шу сабабли клинчлар (рақибнинг бўйнидан қўлини ўтказиб ушлаб туриш — панчларнинг олдини олиш ва назоратни тиклаш учун қилинади) кўпайди.

баҳодир жалов, бокс, виталий кудухов

Саккиз раунддан сўнг учала ҳакам бир овоздан ғабалани Баҳодир Жалоловга тақдим этди — 77−73, 77−74 ва 78−72 ҳисобида.

Ўзбекистонлик оғир вазн тоифасида ҳозиргача 16 та жангдан 16 тасини ютган бўлса, 14 таси нокаут билан якунланган.

36 ёшли Виталий Кудухов учун бу унинг кетма-кет учинчи мағлубияти бўлди. 2023 йилнинг март ойида у Басир Абакаровга, кейин эса жорий йилнинг 6 сентябрь куни Челябинскда Георгий Юновидовга якдил қарор билан мағлуб бўлди. У Россия чемпионатлари совриндори ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони (2006) ҳисобланади.

Видео