• Пт. Ноя 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Навоийда эркак алиментдан воз кечмаган хотинини машинада уриб кетди



Навоий вилояти Қизилтепа туманида эркак ажрашиш учун ариза берган ва алиментдан воз кечмаган турмуш ўртоғини Damas автомашинасида уриб кетди. Бу ҳақда фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди қарорига таяниб зўравонликка қарши курашувчи Nemolchi.uz лойиҳаси хабар берди.

Қайд этилишича, Замира узоқ йиллар давомида эри Шахриёр томонидан мунтазам равишда калтакланиб келган ва ажралиш қарорини қабул қилишга мажбур бўлган.

Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди 12 август куни ажрашиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиб, эр-хотинга уч ой муддат берган. Суд қарори билан эркак тўрт нафар вояга этмаган фарзанди учун алимент тўлашга мажбур қилинган.

13 август куни Шаҳриёр Замирага қўнғироқ қилиб, алиментдан воз кечишини талаб қилган. Nemolchi.uz хабарига кўра, акс ҳолда эркак «мендан яхшилик кутма», дея таҳдид қилган.

«14 август куни эрталаб Шаҳриёр Damas автомашинасини уйидан ҳайдаб чиқиб, йўл четида кетаётган Замирани уриб юборган. Натижада Замира оғир жароҳат олиб, белидан паст қисми фалаж бўлиб қолган, умуртқаси синиб, асаб томирлари шикастланган. Бугунги кунгача у шифохонада оғир аҳволда даволанмоқда. Яқинлари унинг даволаниши учун катта миқдорда пул сарфлаб, қарзга кирган. Замирани жарроҳлик амалиёти Тошкентда ўтказиши режалаштирилган, бироқ унинг оиласида ҳозирда маблағ етишмаяпти», — деб ёзади ОАВ.

Аёл яқинларининг Nemolchi.uz`га айтишича, ҳалокатга сабабчи бўлган шахс даволанишга ёрдам беришдан бош тортмоқда. Унга Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Уларнинг қўшимча қилишича, тергов дастлаб воқеани қасддан уриб кетиш ва қочиб кетиш деб ҳисобламаган, енгилроқ айбловни танлаган (уч йилгача қамоқ жазоси). Шунингдек, эркак ҳибсга олинмаган ва Замирага ёзишда давом этиб, «яхши нарса бўлмайди», дея ишора қилиб келмоқда.

«Бу ҳолат Ўзбекистонда аёлларни ҳимоя қилиш тизими ҳақида кўплаб саволлар туғдиради. Нега аёллар оиладаги зўравонликдан қочишга уриниб, ҳаётларини хавф остига қўйишга мажбур? Нега Шаҳриёрга ўхшаган эркаклар алимент тўламаслик учун ўлдиришга тайёр бўладиган даражада масъулияциз ва жазосиз? Нега воқеа хронологияси ва аниқ сабабга қарамай, терговчилар уриб қочишни унинг хотинини ўлдиришга уриниш сифатида қарамай бахтсиз ҳодиса деб ҳисобламоқда? Нега аёл ва унинг яқинлари қўрқувда ва ёрдамсиз яшашлари керак?», — дея хулоса қилди Nemolchi.uz.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *