ФИФА кунларидан ўрин олган Ўзбекистон — Кувайт халқаро ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу ўйин италиялик бош мураббий Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон термаси бош мураббийи сифатидаги илк дебют ўйини бўлди.
Ўйиннинг 10-дақиқасида жамоа сардори Элдор Шомуродов ҳисобни очган бўлса, орадан 9 дақиқа ўтиб Ҳожимат Эркинов ҳисобни 2:0 кўринишига етказди.
Иккинчи бўлимда, 68-дақиқада жамоамиз фойдасига пеналти белгиланди. Аммо, Отабек Шукуров пеналтини аниқ ижро эта олмади.
Энди вакилларимиз 13 октябр куни Уругвайга қарши майдонга тушади.