Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Кувайтни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 9 октябрь куни Тошкентдаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтди ва жамоанинг янги бош мураббий Фабио Каннаваро бошқарувидаги илк учрашуви бўлди.

Ўзбекистон ҳисобни тез очди: 10-дақиқада ҳужумчи Элдор Шомуродов дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва узоқ бурчакка аниқ зарба йўллади. Орадан тўққиз дақиқа ўтиб, Ҳожимат Эркинов мезбонлар устунлигини иккитага етказди — у қарши ҳужумни дарвозанинг чап бурчагига йўллаган зарбаси билан якунлади.

Иккинчи бўлимда ўзбекистонликлар ҳисобни янада йириклаштириши мумкин эди: 63-дақиқада Отабек Шукуров пенальтидан фойдалана олмади.

21-дақиқада Аббосбек Файзуллаев жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар охирги марта 2012 йилда тўқнаш келган. Ўшанда Ўзбекистон «Пахтакор» стадионида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Кувайтни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Жамоалар бунгача олтита ўйин ўтказган: Ўзбекистон ҳисобида учта ғалаба, бир дуранг ва икки мағлубият.

ФИФА рейтингида Ўзбекистон 54, Қувайт 135-ўринни эгаллаб турибди.

Фабио Каннаваро 6 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан «2+3» шаклида — яна уч йилга узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома имзолади. Футбол ассоциацияси матбуот анжумани ўтказиб, журналистларнинг италиялик мураббийнинг Тимур Кападзе ўрнига тайинланиши борасидаги саволларига жавоб берди.

Таркиблар

кувайт, ўртоқлик учрашуви, фабио каннаваро, футбол, элдор шомуродов, ҳожимат эркинов

Видео

Фото