• Ср. Ноя 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Оҳангаронда ҳокимлик ходими фирибгарлик жинояти устида қўлга тушди


Тошкент вилояти Оҳангарон туман ҳокимлиги бош юрисконсульти ҳокимлик балансида бўлган хонадонни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидланишича, бош юрисконсульт муқаддам бир неча маротаба судланган бўлишига қарамасдан, ўзига тегишли хулоса чиқармаган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *