• Ср. Ноя 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президентнинг Тожикистонга сафари якунланди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди.

Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан музокара ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтган «Марказий Осиё – Россия» форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Ўзбекистон етакчиси сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва кўп томонлама шериклик натижадорлигини оширишга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Душанбе халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *