• Ср. Ноя 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Андижонда канал суви тошиб кетгани айтилди


11 октябр, шанба куни соат 07:58 да Андижон тумани «Қумкўча» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи СРК-1 маҳаллий каналида сув ҳажми ортиб кетгани хисобига қирғоқ ва дамбаларидан қисман сув  тошиб чиққан. Натижада эса бир нечта аҳоли яшаш хонадонларининг томорқасига сув кирган. Вилоят ФВБ хабарига кўра, ҳозирда Ирригация тармоқлари бошқармаси томонидан ушбу маҳаллий каналга сув ташлаш тўхтатилган.

«Ҳозирда дамба ва қирғоқни муҳандислик техникалари билан тиклаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган», – дейилади расмий хабарда.

Ҳодиса жойига ФВБ, ҳокимлик, қутқарув бўлинмалари ҳамда Ирригация тизимлари куч ва воситалари етиб борган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *