• Ср. Ноя 12th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Акбар Жўраев уч карра жаҳон чемпиони бўлди


Норвегиянинг Форде шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Эркаклар ўртасида 110 кг вазнда Акбар Жўраев барча йўналишларда (даст кўтариш, силтаб кўтариш ва умумий) олтин медалларни қўлга киритди.

Оғир атлетикачимиз даст кўтаришда 196 кг натижа билан жаҳон рекордини ҳам ўрнатди! Силтаб кўтаришда 232 кг ва умумий ҳисобда 428 кг билан мутлақ устунлигини намоён этди.

Эронлик Алиризо Насирий силтаб кўтаришда 231 кг ва умумий 415 кг натижа билан кумуш медаль соҳибига айланди.

Ҳамюртимиз Руслан Нурудинов силтаб кўтаришда 228 кг ва умумий 414 кг натижа билан бронза медалларига сазовор бўлди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *