Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йилнинг январ–август ойларида кўрсатилган телекоммуникация хизматлари ҳажми 16,1 трлн сўмни ташкил этди.
Бу ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда — 9,7 фоиз кўпроқ.
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажмида телекоммуникация хизматларининг улуши 33,3 фоизни ташкил этмоқда.