Ўзбекистонда шахсий уй-жой қуришга сарфланадиган маблағлар миқдори ошиб бормоқда. 8 ойда 35,4 трлн сўмлик шахсий уй-жойлар қурилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонда 35,4 трлн сўмлик якка тартибдаги уй-жой қуриш ишлари бажарилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 13,3 фоизга ошган.
Шунингдек, барча турдаги корхона ва ташкилотлар томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш бўйича бажарилган ишлар улуши 18,8% ни ташкил этди.
Аввалроқ Миллий статистика қўмитаси 2025 йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистонда 19,7 трлн сўмлик ичимликлар ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берган.