• Пн. Ноя 10th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда 13−19 октябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? Gazeta шарҳи


Ушбу шарҳ «Ўзгидромет»нинг қисқа ва ўрта муддатли об-ҳаво прогнозлари асосида тузилган бўлиб, у бевосита об-ҳаво прогнози эмас.

Бу каби шарҳлар об-ҳаво бюроларининг прогнозларидаги рақамлар, ҳодисаларни оддий тилда тушунтириш имконини беради. Айрим нуқталарда «Ўзгидромет» ҳали тақдим этишга улгурмаган ахборотлар халқаро об-ҳаво прогнози марказларининг маълумотлари билан тўлдирилган — бу ҳам прогнозларни шарҳлаш амалиётида тасдиқланган самарали усулдир.

Ўзбекистонга жорий ҳафтанинг иш кунлари жанубдан бир неча иссиқ ҳаво оқими бевосита таъсир этади. Ушбу ҳолат Россия жануби ва Қозоғистон шимолида узоқ муддат қолиб кетаётган совуқ антициклон сабаб рўй беради.

Ҳафта бошида мамлакатнинг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундузи +30…+32 даражагача кўтарилади. Жума кунига келиб, шимолга ғарбдан юқори босимли бошқа синоптик жараённинг кириб келиши натижасида, дам олиш кунларининг ҳаво ҳарорати ҳафта бошига нисбатан бироз пасаяди.

Октябрнинг ушбу даври учун ноодатий ҳисобланган бундай иссиқлик муҳитида, табиийки, умуман ёғингарчилик кутилмайди.

Манба: Meteoinfo.ru

Хорижий об-ҳаво бюроси маълумотларида ҳам Ўзбекистоннинг жуда катта қисмида иш кунлари ўртача беш кунлик ҳаво ҳарорати қиймати шу давр учун хос бўлган кўп йиллик иқлимий меъёрдан 4 ва ундан юқори даражада четланиши келтирилган. Бу аслида сентябрь ўрталарига хос иқлимий муҳитдир.

Манба: Meteoinfo.ruМанба: Meteoinfo.ru

«Ўзгидромет»прогнозига кўра, душанба куни Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи тоғларда +23 даража, шимолий ҳудудлар, Фарғона водийси, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилотларида +28 даража, Бухоро ва Навоий вилоятларида +30 даража, жанубий вилоятларда +32 даражагача иссиқ ҳарорат, тунда мамлакатнинг катта қисмида +10…+15 даража, тоғлар ва шимолий ҳудудларда +5…+10 даража илиқ ҳарорат кутилади.

Шимолий ва чўл ҳудудларида сониясига 18 метргача кучаювчи кучли шамоллар чанг бўронларини келтириб чиқариши мумкин.

«Ўзгидромет» синоптиклари сешанба-жума кунлари учун ишлаб чиққан прогнозида мазкур кунлари ёғингарчилик бўлмаслигини, сешанба худди душанба каби иссиқ ўтиши, чоршанба-жума кунлари ҳарорат ҳафта бошига нисбатан бироз пасайиши маълум қилган.

Айрим хорижий об-ҳаво прогноз марказлари сешанба куни Сурхондарё вилояти катта қисмида ҳаво ҳарорати +35 даражагача кўтарилиши мумкинлигини келтирган. Қуйидаги харитада 14 октябрь куни соат 14:00 да Сурхондарёда ҳаво ҳарорати +34 даражагача кўтарилиши мумкин бўлган ҳудудларни оч бинафшаранг рангда кўриш мумкин.

Манба: cosmo.ruМанба: cosmo.ru

Сешанба куни чўлларда ва шимолий ҳудудларда худди душанбадаги каби чанг бўронлари бўлиши мумкин. Чоршанба-жума кунлари эса Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати ҳафта бошига нисбатан 1−3 даражагача пасайиши маълум бўлган. Жума куни эса, шимолий ҳудудларни ҳисобга олмаса, бошқа жойларда ҳароратнинг сезиларли пасайиши рўй бермайди.

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистоннинг шимолий минтақаларидан бошқа барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати деярли иш кунларидаги каби сақланади, ёғингарчилик кутилмайди. Умуман, дам олиш кунларидаги об-ҳаво ўзгаришлари ҳақида «Ўзгидромет»нинг яқин кунларда янгиланадиган об-ҳаво прогнози ахборотидан аниқроқ маълумот олиш мумкин.

«Ўзгидромет»нинг бошқа бир ахбороти ҳамда Европа ўрта ва узоқ муддатли об-ҳаво прогноз маркази (ECMWF)нинг прогнозларига кўра, ҳафта (13 октябрь — 19 октябрь кунлари) давомида Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳарорат кутилади. Хусусан, мамлакатнинг ярмидан кўпида бу ҳафта шу даврга хос ўтмиш октябрларидаги меъёрий ҳарорат муҳитидан 3−6 даража юқори бўлади.

Ёғингарчилик кесимида эса ҳафта яна қуруқ ўтиши таъкидланяпти, хусусан, тоғларда бу вазият яна ҳам ёмонроқ кечади.

Шундай қилиб, ҳафта қуруқ ва иссиқ ўтиши ойдинлашмоқда. Бу каби вазият қишлоқ хўжалик тармоқлари учун айни ижобий ҳолатни тақдим этиб, боғбону деҳқонлар дала ва боғлардаги кузги ҳосилни нобуд қилмай йиғиб-териб олишларини кафолатласа-да, аммо кундузги вақтлардаги октябрь ўрталарига хос бўлмаган иссиқ ҳарорат об-ҳаво ўзгаришларига мойил кишилар саломатлигига сезиларли таъсир этади.

Ҳарорат режими ва тез ўзгарувчан об-ҳаво муҳитининг инсон саломатлигига таъсири

Ҳафта бошида жойларда ҳаво ҳарорати кундузи +30 даража, жанубий вилоятларда эса +32…+34 даражага кўтарилиши ушбу мавсум учун ноодатий иқлимий муҳит ҳисобланади. Бундай вазиятда ҳавода кислород камайиб кетади. Бундан ташқари, кузги иссиқ кунларда атмосфера босими пасаяди, бу эса қон босими билан оғриган беъмоларга салбий таъсир этади.

Биоиқлимий шароитлар

Ҳафта бошидаги кундузги ноодатий иссиқ ҳарорат кутилмалари эндиги мавсумда ҳавода намликнинг бироз юқори бўлиши ҳисобига унинг кишилар танаси ва физиологиясига реал ҳароратдан бироз юқори ҳарорат каби ҳис этилишига олиб келади.

Масалан, 14 октябрь куни кундузи соат 14:00 да воҳа ва жануб вилоятлари, ҳаттоки самарқандликлар ҳам енгил кийим ҳолатида кучли иссиқлик биоиқлимий муҳит таъсирида бўлади.

Шунга қарамай, ҳафта давомида республика аҳолиси сутканинг кўп муддатларида комфорт иссиқлик ҳиссиётлари таъсирида бўлади. Кўплаб ҳудудлар, тоғ этаклари, шимолий ҳудудларда тун ва тонгда сезиларли салқин ҳаво шу ҳафта ҳам сақланади.

Манба: ECMWFМанба: ECMWF

Космик таъсирлар

Ўтган дам олиш кунлари қуёш доғларида С синфга мансуб кучсиз чақнашлар бўлиб турди. Аммо ҳозирги чақнашлар кучсиз бўлса ҳам, улар Қуёшнинг марказидаги доғларда кузатилаётгани учун айни Қуёш плазмалари Қуёш шамоллари орқали тўғри Ер томон йўналиш позициясига эга.

Хусусан, якшанба куни ҳам Ер атмосферасининг юқори қисмида Қуёш шамоллари тезлиги ортиб кетди. Бу каби ҳолат сайёрада яқин кунларда магнит бўронлари кузатилишига олиб келади.

Манба: Xras.ruМанба: Xras.ru

Қозоғистондаги Ионосфера институти ҳам душанба куни Ерда «қизил» хавф даражасидаги геомагнит бўрони қўзғалишини прогноз қилган. Институтнинг маълум қилишича, сешанба ва чоршанба кунлари «сариқ» хавф даражасидаги магнит бўрони бўлиши мумкин.

Манба: Ionos.kzМанба: Ionos.kz

Ҳозир дунёда магнит бўронларини икки кундан ортиқ давр учун ишончли прогноз қила оладиган восита ва усуллар мавжуд эмас. Шу боис магнит бўронларига таъсирчан кишилар ўз режаларини яқин икки кунлик магнит бўрони прогнози маълумотларига таяниб тузиши мақсадга мувофиқдир.

Об-ҳаво ўзгаришлари билан боғлиқ атмосфера ифлосланиши

Жорий ҳафта бошида чўлларда ва шимолий ҳудудларида давомли шамоллар эсиши фонида чанг бўронлари кузатилиши мумкин. Ушбу ҳолатда ҳудудларда ҳаводаги майда чанг заррачалари миқдори табиий ҳолда кўпайиб кетади.

Бундай муҳитда, зарурат туғилганда, ҳавода майда заррачалар билан боғлиқ ифлосланиш ортганида қандай ҳаракат қилиш бўйича Санитария-эпидемиология қўмитаси аҳолининг турли ёш қатламлари ва беморлар учун тайёрлаган тавсиялари билан танишиб қўйиш зарар қилмайди.

Шундай қилиб, 13−19 октябрь кунлари оралиғида кишилар саломатлигига камроқ хавф туғдирувчи иқлимий ва космик муҳит пайшанба ва жума кунларига тўғри келяпти.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *