• Пн. Ноя 10th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Инновациялар ҳафталигида энг яхши ишланмалар намойиш этилди


Пойтахтдаги CAEx мажмуасида 9–11 октябрь кунлари йирик халқаро тадбир — “InnoWeek–2025” инновациялар ҳафталиги бўлиб ўтди. Унда 30 га яқин давлатдан вакиллар, 400 дан ортиқ компания, университет ва технопарклар ўз ишланма ва технологияларини тақдим этди. Тадбир 15 минг квадрат метр майдонни қамраб олиб, Ўзбекистон илм-фан соҳасидаги ютуқларни кенг миқёсда намойиш этди.

“InnoWeek–2025” доирасида тақдим этилган ишланмалар орасида Бухоро давлат университети талабалари томонидан яратилган зарарли тутунни 85 фоизгача тозаловчи ускуна алоҳида эътибор қозонди. Мазкур технология атмосферага чиқаётган зарарли моддалар миқдорини камайтириб, экологик хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.

Шунингдек, “Эко-асфальт” лойиҳаси ҳам иштирокчилар орасида катта қизиқиш уйғотди. Ушбу инновацион ишланма пластик чиқиндиларни қайта ишлаш орқали йўл қурилишида фойдаланиш имконини беради. Бу ёндашув экологик муаммоларни камайтириш, чиқиндиларни иқтисодий ресурсга айлантириш ва барқарор инфратузилма яратишни мақсад қилади.

Тадбир доирасидаги кўплаб лойиҳалар ёш олимлар ва талабалар томонидан ишлаб чиқилгани эътиборга молик. Уларнинг ғоялари — экология, тиббиёт, энергетика ва рақамли технологиялар каби йўналишларда амалий ечимларни таклиф қилмоқда.

“InnoWeek–2025” ёш авлоднинг илмий салоҳиятини юзага чиқариш, ижодкорлик ва инновацион тафаккурни ривожлантириш учун қудратли майдонга айланди.

“InnoWeek–2025” ҳафталиги Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш, янги технологияларни жорий этиш ва глобал инновацион ҳамжамиятда ўз ўрнини мустаҳкамлаш йўлидаги изчил ҳаракатларини намоён этди.

Тадбир ўзбек ёшларининг илм-фанга бўлган қизиқиши, ихтирочилик салоҳияти ва амалий ечимлар яратишдаги ташаббускорлигини яна бир бор исботлади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *