• Пн. Ноя 10th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ADM Global янги Chery Arrizo 8 Hybrid флагман седанини тақдим этди


Янги Chery Arrizo 8 Hybrid бренд фалсафасининг тимсолига айланди — услуб, интеллект ва экологик технологияларни бирлаштиради.

2025-йил 11-октябрда Тошкентда янги Chery Arrizo 8 Hybrid бизнес-седани — Ўзбекистонда брендни ривожлантиришда янги саҳифа очадиган технологик ва самарали моделининг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди.

Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори ҳисобланган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган тадбир Zo‘rTV телеканалининг Renaissance Hall залида бўлиб ўтди ва автомобилсозлик соҳаси вакиллари, ҳамкорлар, блогерлар ҳамда бренд мухлисларини жамлади.
Тақдимот технология, ёрқинлик, мусиқа ва ҳис-туйғуларни бирлаштирган ҳақиқий шоуга айланди.

Меҳмонларни фотосурат майдонлари, кўзгуси йўлаклар ва интерактив инсталляцияларни ўз ичига олган неонли муҳит кутиб олди. Кечага DJ-сетлар, акробатик саҳналар ва Reginight жамоасининг раққослик чиқишлари ҳамроҳлик қилди ҳамда чироқлар шоуи остида янги Chery Arrizo 8 Hybrid моделининг ёрқин очилиши билан якунланди. Машҳур халқаро Morandi гуруҳи тадбирнинг хедлайнери бўлиб, унинг чиқиши кечанинг ёрқин якуни бўлди ва ушбу тадбирга байрамона кайфият бағишлади.

ADM Global бош директори Дониёр Давлетияровнинг таъкидлашича:

“ADM Jizzakh заводида биринчи Chery гибрид автомобилининг ишлаб чиқарилиши корхонамиз ривожланишида муҳим босқич сифатида намоён бўлди. Бу ишлаб чиқариш жараёнларини жиддий модернизация қилиш ва янги технологияларни жорий этиш натижасидир.
Биз Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг экология, инновация ва сифатга йўналтирилган глобал трансформациясининг бир қисмига айланаётганидан фахрланамиз.

Бизнинг келажагимиз — бу янги технологиялар, янги бозорлар, янги имкониятлар.

Асосий устувор вазифамиз — кадрларни ривожлантириш. Бизга 2000 дан ортиқ муҳандислар зарур бўлади ва биз истиқболдаги мутахассисларни тайёрлаш учун ўз R&D марказимизни яратишга фаол инвестициялар киритмоқдамиз. Кейинги босқичимиз — CKD PHEV/IYoD (ички ёнув двигатели)ни ишга тушириш: анъанавий ва гибрид технологияларни мужассамлаштирган платформаларни бирлаштириш.”

Ўз навбатида, ADM Global компаниялар гуруҳи таъсисчиларидан бири Мурод-Мирзо Шариповнинг сўзларига кўра:

“Ўзбекистон бугунги кунда инвестициялар ва юқори технологияли лойиҳалар учун қулай шароитлар яратиб, жадал ривожланмоқда. Ишонамизки, Arrizo 8 Hybridни ишга тушириш каби ташаббуслар нафақат Chery ва ADM Globalнинг мавқеини мустаҳкамлайди, балки технологиялар ва барқарорлик ёнма-ён бўлган истиқболни шакллантириб, мамлакатнинг бутун автомобил саноатини ривожлантиришга ҳисса қўшади.”

Chery Uzbekistan директори Пьер-Эли Долуа таъкидлади:

“Arrizo 8 Hybrid тақдимоти Ўзбекистонда Chery учун янги даврнинг бошланишидир. Бу ADM Jizzakh заводида ишлаб чиқарилган бренднинг биринчи гибрид автомобили бўлиб, янада экологик тоза ва интеллектуал технологияларга ўтиш тимсоли ҳисобланади.

Биз Ўзбекистон — ёш, динамик, инновацияларга очиқ жамиятга эга мамлакат эканини кўриб турибмиз. Ва биз бу тараққиётга бўлган интилишни биргаликда баҳам кўрамиз.

Chery Arrizo 8 Hybrid — бу бизнинг келажак ҳақидаги тасаввуримиз: маҳаллий бозор учун махсус яратилган қудрат, самарадорлик ва рақамли ечимларнинг уйғунлигини ўзида мужассам этган. Бу нафақат компаниямиз, балки бутун мамлакат автомобилсозлик саноати учун олдинга ташланган қадамдир.”

Қувват ва интеллект бир кузовда мужассам

Янги Chery Arrizo 8 Hybrid бренд фалсафасининг тимсолига айланди — услуб, интеллект ва экологик технологияларни бирлаштиради.
Ушбу олд ғилдиракли автомобиль 347 от кучига эга 1,5 литрли замонавий турбinali куч агрегати (PHEV) ҳамда 1DHT махсус гибридли трансмиссия билан жиҳозланган.

Автомобиль 100 км/соат тезликка 7,3 сонияда етади ва электр тортиши режимида 125 км ёки атиги 3,9 л/100 км сарф билан Ўзбекистон йўл шароитида 1463 км гача ҳаракатлана олади.

Бежирим дизайнга 18 дюймли енгил қотишмали дискалар, LED оптика ва панорамали том қисми қўшилган бўлиб, интерьер замонавийлик ва қулайликни уйғунлаштиради: рақамли қурилмалар панели, 12,3 дюймли мультимедиа-дисплей, 12 та динамик ва сабвуферга эга SONY аудио тизими, ўриндиқлар вентиляцияси, икки ҳудудли иқлим-назорати ва AQS ҳаво тозалаш тизими.

Шунингдек, мультимедиа тизими Ўзбекистон бозорига тўлиқ мослаштирилган бўлиб, ўзбек ва рус тилларида мавжуд.

Замонавий хавфсизлик ва қулайлик

Arrizo 8 Hybrid’да хавфсизликка алоҳида эътибор қаратилган.

Седан 10 та хавфсизлик ёстиқчаси, шу жумладан ҳайдовчи ва олдинги йўловчи учун тизза ёстиқчалари билан жиҳозланган — бу ўз тоифасидаги энг юқори даражадаги ҳимоя ҳисобланади.

Гибрид тизим батареяси IP68 юқори зичлик тоифасига эга бўлиб, чанг ва намликка чидамли ҳамда сувга тўлиқ ботишга бардош бера олади.

Тўқнашув содир бўлганда, юқори кучланишли электр таъминоти атиги 2 миллисекундда узилади ва қисқа туташув хавфини бартараф этади.

Энергия ютадиган қатламларга эга мустаҳкам поʻлат корпус ва ҳар 5 дақиқада 800 дан ортиқ текширувни амалга оширадиган интеллектуал ўз-ўзини диагностика қилиш тизими тенгсиз ҳимоя даражасини яратади.

Мослашувчан круиз-назорат, йўл қисмида ушлаб туриш, 360° кўриш тизими ва автомат тормозлаш функциялари ҳар бир сафарни, ҳатто жўшқин шаҳар шароитида ҳам, максимал даражада қулай ва хавфсиз қилади.

Комплектация ва нархлар

Arrizo 8 Hybrid икки хил комплектацияда тақдим этилган:

Иккала версия ҳам Chery флагман моделларига хос бўлган технология, бежирим дизайн ва юқори даражадаги жиҳозланишни ўз ичига олади.

Arrizo 8 Hybrid тақдимоти мамлакатдаги автомобил йилининг энг ёрқин воқеаларидан бирига айланди ва Cheryнинг мижозларга жаҳон даражасидаги замонавий ва технологик ечимларни таклиф этиш орқали Ўзбекистон бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашга интилишини намоён қилди.

Chery автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Ўзбекистондаги Chery автомобилларининг хусусиятлари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалири:

Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55
Website: https://cheryauto.uz
Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/
Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan
Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot
Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan
YouTube:





Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *