Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Дониёр кўчасидаги 208-сонли мактабда ёнғир содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
13 октябрь куни соат 17:23 да Тошкент шаҳри ФВБга мактабдаги таъмирланаётган бўш бинонинг том қисмида ёнғин юзага келгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари 17:28 да мактабга етиб борган, ёнғин 17:39 да қуршаб олиниб, 17:42 да бартараф этилган.
Хабарда таъкидланишича, ёнғин вақтида мактабда ходимлар ва ўқувчилар бўлмаган. Жароҳат олганлар йўқ.
Ҳодисага таъмирлаш ишлари вақтида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмагани сабаб бўлган, деб тахмин қилинмоқда, зарар аниқланмоқда.
