Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Уругвайга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашув 13 октябрь куни Малайзиянинг Малакка шаҳрида бўлиб ўтди.
Иккала жамоа ҳам майдонга экспериментал таркиб билан чиқди, бир нечта асосий ўйинчилар майдонга тушмади. Масалан, ярим ҳимоячи Азиз Ғаниев 2023 йилнинг 13 октябридан буён илк бор асосий таркибга киритилди.
Учрашувнинг биринчи бўлими голсиз ўтди.
Ҳисоб 51-дақиқада очилди: Факундо Торрес комбинацион ҳужумдан сўнг Ўзбекистон дарвозасининг «тўққизлигини» пойлади. Орадан 9 дақиқа ўтиб, Хуан Санабрия ўнг бурчакка тўпни йўллаган ҳолда устунликни иккитагача оширди — дарвозабон Абдувоҳид Неъматов зарбага тўсқинлик қила олмади.
Ўзбекистон 82-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Элдор Шомуродов ярим ҳимоя чизиғидан ҳужум бошлаб, тўпни қанотга кўчирди. У ердан жарима майдончаси ичига ўткир пас берилди. Ҳусайн Норчаев дарвозабонни алдай олди, бироқ тўп Русланбек Жиянов ёнида пайдо бўлди ва у дарвозани аниқ нишонга олди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2018 ва 2019 йилларда ҳам икки карра жаҳон чемпиони билан тўқнаш келган, бироқ Уругвай терма жамоаси ҳар икки ўйинда ҳам бир хил ҳисобда ғалаба қозонган — 3:0.
ФИФА рейтингида Ўзбекистон 54, Уругвай 15-ўринни эгаллаб турибди.
Статистика


Таркиблар

Видео
Фото











