Шавкатжон Турдимов Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти бошқармасини бошқаради. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Турдимов Шавкатжон Акбутаевич – Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шавкат Турдимов 1980 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти — олий, 2006 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.