• Пн. Ноя 10th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

13 октябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta


Ўзбекистонда фермерлар ва бизнес фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда

Маҳсулот танлови, нарх белгилаш ва сотиш жараёнларига аралашган мансабдор шахслар жавобгарликка тортилади. Бу фермерлар ва тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасида назарда тутилган. Ижарага олинган ерни бошқа шахсга ўтказиш ҳуқуқига оид ўзгартиришлар ҳам режалаштирилган.


дайжест

Ўзбекистонда давлат мудофаа буюртмаларини шакллантириш ва ижро этиш тартиби белгиланди

Шавкат Мирзиёев «Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат билан ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни харид қилиш тартиби белгиланди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Рустам Аҳмедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг биринчи мудофаа вазири Рустам Аҳмедов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.


дайжест

Ўзбекистонда АЭС қурилишининг биринчи босқичи бошланди. Энергия блоклари қачон ишга туширилади?

Ўзбекистонда кичик АЭСнинг реактори учун котлован қазиш ишлари бошланди — лойиҳа қурилиш босқичига ўтмоқда. Энергия блокларини ишга тушириш 2029−2035 йилларга мўлжалланган. Кичик ва йирик АЭСларни бир вақтнинг ўзида жойлаштириш натижасида «МВт·с нуқтаи назаридан энг тежамкор вариант» кутилмоқда.


дайжест

UzAuto Motors янгиланган Damas ва Cobalt ишлаб чиқарилишини эълон қилди

UzAuto Motors Damas ва Cobalt’нинг янги версиялари ишлаб чиқарилишини маълум қилди. Яқин орада Damas Move йўловчи версияси ва Damas Max юк-йўловчи версияси мавжуд бўлади. Янгиланган Cobalt илгари мавжуд бўлмаган 12 та янги опция билан жиҳозланди.


дайжест

Солиқ қўмитаси норасмий фаолият юритиб, шубҳали операцияларни амалга оширган тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди

Солиқ қўмитаси норасмий иқтисодий фаолият юритиб, шубҳали операцияларни амалга оширган 7522 та тадбиркорлик субъектлари рўйхатини эълон қилди. Бизнес эгалари ўз контрагентларининг ишончлилигини қўмита сайтида текшириш имконига эга. Рўйхат мунтазам равишда янгилаб борилади.


дайжест

Чегарадан ўтишни соддалаштириш, 24 соатлик режим ва мунтазам қатновли транспорт — Айритом савдо зонаси харидорлари нималар хоҳлайди?

Айритом эркин савдо зонаси очилгандан бери 400 минг афғон фуқаролари ташриф буюрган. Мижозлар, асосан, озиқ-овқат, кийим-кечак ҳамда маиший техника харид қилган. Улар чегара ва божхона назоратидан ўтишни енгиллаштириш, мунтазам қатновли транспорт ва 24 соатлик иш режимини сўрамоқда.


дайжест

UzPost почта оператори хусусийлаштириш ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Миллий почта оператори UzPost («Ўзбекистон почтаси») модернизация ва рақамли трансформация учун инвестицияларни жалб этиш режалари ҳақида маълум қилди. Компания ОАВда Россия маркетплейси томонидан давлат улушининг хусусийлаштирилаётгани ҳақидаги хабарлар фонида баёнот билан чиқди.


дайжест

Uzum Россия маркетлпейси қизиқиши фонида UzPost ривожланишига сармоя киритишга тайёрлигини маълум қилди

UzPost хусусийлаштирилиши эҳтимолига оид хабарлар фонида Uzum компания ривожланишига сармоя киритишга тайёрлигини маълум қилди. Таъкидланишича, хаттоки почта хизматлари қисман хусусийлаштирилган мамлакатларда ҳам уларни назорат қилиш миллий хавфсизлик ва суверенитет масаласи сифатида қаралади.


дайжест

Ўзбекистонда 13−19 октябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? Gazeta шарҳи

Ўзбекистонда жорий ҳафтанинг иш кунлари жуда иссиқ ва қуруқ ўтади. Шу даражадаки, душанба ва сешанба кунлари Сурхондарё вилоятида ҳаво ҳарорати +34 даражагача кўтарилиши мумкин. Ҳафта бошида мамлакатнинг шимолий ва чўл ҳудудларида чанг бўронлари кузатилиши мумкин.


дайжест

Акасининг машинасида ЙТҲ содир этиб, синфдошининг ўлимига сабаб бўлган 17 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

Тошкентда акасига тегишли машинани уйдан рухсатсиз олиб чиқиб, ЙТҲ содир этган ва дўстининг ўлимига сабаб бўлган 17 ёшли ўқувчига суд ҳукми ўқилди. Йигит муқаддам судланган. Ўталмаган жазосини қисман қўшган ҳолда, у тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига шартли ҳукм қилинди.


дайжест

Янги Тошкентни марказ билан боғловчи 197-автобус йўналиши ишга туширилди

«Янги Тошкент» бекатидан пойтахтдаги «Ўзбекистон меҳмонхонаси» бекатигача қатновчи 197-сонли янги автобус йўналиши ишга тушди. Йўналишда замонавий Yutong автобуслари ҳар куни соат 05:30 дан 22:50 гача ҳаракатланади.


дайжест

Нега Ўзбекистонда ҳамон светофорсиз пиёдалар ўтиш жойлари мавжуд? (жавобсиз савол)

Тартибга солинмаган «пешеход»лар қайта-қайта одамларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда, уларни майиб қилмоқда. Нега бу ҳолат светофорлар, камералар, баланд ўтиш жойларини ўрнатиш, амалдорларнинг ҳаракатсизлигини текшириш учун барча куч ва маблағни сафарбар этишга сабаб бўлмаяпти?


дайжест

Марказий Осиёдаги наркодўкон тарқатувчилари Тошкент ва Андижонда қўлга олинди

2017 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган ва 4 минг обуначиси бўлган Telegram’даги наркодўкон канали тарқатувчилари қўлга олинди. Улардан бири Қирғизистондан, иккинчиси Россиядан юборилган гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган. Уларнинг 10 дан ортиқ «закладчик»лари ҳам бўлган.


дайжест

Ҳафта қуруқ ва иссиқ ўтади

Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечалари +10…+15, кундуз кунлари +25…+33 даража атрофида бўлади.


дайжест

Россиянинг Украинадаги урушида қатнашган 27 ёшли самарқандлик йигит 3 йилга қамалди

Самарқанд вилоятида Украинадаги урушда Россия томонидан қатнашган 27 ёшли фуқаро 3 йилга қамалди. У Россияга ишлаш учун борган, бироқ наркотиклар савдосида айбланиб қамалган. Колонияда Украинадаги урушда қатнашиш учун Россия қуролли кучлари сафига ёлланган.


дайжест

«Ерусти ҳалқа йўли» метросининг қайта иш бошлаш муддати 1 ноябргача узайтирилди

Тошкент метросининг «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги» йўналиши 1 ноябрь санаси атрофида очилиши кутилмоқда. Аввалроқ ушбу йўналиш тахминан 18 октябрда фаолиятини қайта бошлаши мумкинлиги айтилган эди. Ҳозирги пайтда ушбу йўналишда поездлар синов тариқасида (йўловчиларсиз) ҳаракатланмоқда.


дайжест

Божхона қўмитаси декларация ва IMEI кодларини тўлдириш учун мобил иловани ишга туширди

Ўзбекистонда мамлакатга олиб кирилаётган товарлар ва валюта тўғрисидаги божхона декларациясини олдиндан ва онлайн тўлдириш имконини берувчи Yo‘lovchi deklaratsiyasi иловаси ишга тушди. Унда мобил телефоннинг IMEI кодини сканерлаш функцияси мавжуд бўлиб, 15 хонали кодларни қўлда киритмаса ҳам бўлади.


дайжест

Самарқандда Агроинспекция ходими пора олишда гумонланиб ушланди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Самарқанд вилояти бошқармасининг етакчи мутахассиси ернинг унумдорлигига зарар етказган фуқарога чора кўрмаслик эвазига 3 минг доллар талаб қилган. У пулни бир қисмини олаётганда ушланди.


дайжест

Самарқандда қимор ўйинларига берилиб кетган фуқаро ўз ака-укалари томонидан калтаклаб ўлдирилди

Самарқандда икки фуқаро онлайн қимор ўйинларига берилиб кетган укасини ўлдиргани учун суд қилинди. Улар марҳумни дарахтга боғлаб электр симлари билан калтаклаган, у олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. Ака-укалар 8,5 ва 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.


дайжест

Тошкентда мактабнинг таъмирланаётган биносида ёнғин юз берди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 208-мактабда ёнғин юз берди — таъмирланаётган бўш бинонинг том қисми ёнган. Ҳолат вақтида мактабда ўқувчи ва ходимлар бўлмаган, ҳеч кимга жароҳат етмаган, маълум қилди ФВВ.


дайжест

Ижтимоий карта бўйича ҚҚС қайтариш автоматик бўлди

1 октябрдан Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида ижтимоий карталар орқали амалга оширилган харидлар учун ҚҚСни автоматик қайтариш тизими ишга туширилди. Аввал бу учун QR-кодни сканерлаш талаб қилинарди. Кешбэкни махсус реестрга киритилган камбағал ва кам таъминланган оилалар аъзолари олиши мумкин.


дайжест

Санъатдан шифо топиш. Бухоро замонавий санъат биенналесини қандай томоша қилиш керак?

Бухоронинг Эски шаҳар қисмида «Қалблар дардига дармон» замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтяпти. Gazeta кўргазма кураторлари, продюсерлари ва модераторлари билан бирга замонавий рассомлар асарларини қандай тушуниш лозимлиги ва биеннале доирасида қандай тадбирлар ўтказилаётгани ҳақида ҳикоя қилади.


дайжест

Ўзбекистон павильони Осакадаги Expo 2025 кўргазмасида энг яхши мавзу тақдимоти учун олтин медалга сазовор бўлди

Осакада ўтган Expo 2025 кўргазмасидаги Ўзбекистон павильони Халқаро кўргазмалар бюросининг (BIE) «Мавзунинг энг яхши очиб берилиши» номинациясида олтин мукофотга сазовор бўлди.


дайжест

Равшан Ирматов ФИФА қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов 2025−2029 йиллар учун ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раис ўринбосари этиб тайинланди. Қўмита инновацион ечимларни синовдан ўтказиш ва футболга жорий этиш устида иш олиб боради.


дайжест

Футбол: Ўзбекистон ўртоқлик учрашувида Уругвайга минимал ҳисобда ютқазди (видео, фото)

Ўзбекистон футболчилари Малайзияда ўтказилган ўртоқлик учрашувида Уругвайга 2:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Русланбек Жиянов терма жамоанинг ягона голи муаллифи бўлди (видео, фото, статистика).


дайжест

Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

Иқтисодиёт бўйича 2025 йилги Нобель мукофотини Жоэль Мокир (АҚШ), Филипп Агьон (Франция) ва Питер Хауит (АҚШ) «инновацион иқтисодий ўсиш бўйича тушунтиришлари учун» олди.


дайжест

ҲАМАС асирликда қолган барча исроилликларни озод қилди

ҲАМАС Ғазо секторида икки йилдан ортиқ вақт давомида асирликда бўлган сўнгги тирик исроилликларни озод қилди — жами 20 киши. Уларни қайтариш бўйича келишувга АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан таклиф қилинган тинчлик режаси доирасида эришилди.


дайжест

Афғонистон ва Покистон чегарасида ҳарбий тўқнашувлар юз берди

Афғонистон ва Покистон чегарасида қуролли тўқнашувлар юз берди, оқибатда ҳар икки томондан ўнлаб аскар ҳалок бўлди. Қобулнинг даъво қилишича, у Исломободнинг Афғонистондаги нишонларга қаратилган зарбаларига жавобан «қасос операцияси» ўтказган.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *